Тавба
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙ ДЕСАК... 

ТАВБА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Тавба қилишлик неъмати Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан бандага берилган иймон неъматидан кейинги энг улуғ неъматлардан биридир. Тавба қилишлик имконияти бўлмаса, ҳолимиз нима кечишини бир зум тасаввур қилиш ила буни дарҳол англашимиз мумкин. «Тавба» сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Бу сўзнинг шаръий истилоҳдаги маъноси эса гуноҳдан Аллоҳга қайтишни билдиради. Бошқа динларда тавба қилиш жуда ҳам қийин, баъзи умматларга эса тавба қилиш учун бир-бирларини ўлдириш буюрилган. Исломда эса тавба ниҳоятда осон иш ҳисобланади. Бунинг учун киши қилган гуноҳига чин дилдан надомат чекади. Сўнгра ушбу гуноҳни қайта такрорламасликка азму қарор қилади. Учинчи шарти эса қайтариш мумкин бўлган ишларни ўрнига келтиради. Масалан, бировнинг ҳаққини еган бўлса, қайтаради ёки Аллоҳ таолонинг ҳаққи бўлган намоз ўқиш, рўза тутиш каби амаллар қазо бўлган бўлса, уларнинг қазосини бажаради. «Тавбатан насуҳ» яъни холис, содиқ, жазм ила қилинган тавбада юқоридагиларга қўшимча равишда яна баъзи амаллар ҳам адо этилади. Жумладан, истиғфор айтиш ва ёмон ҳамсуҳбатлардан йироқда бўлишдир. Тавба ила барча – катта ва кичик ҳар бир гуноҳ кечирилиши мумкин. Биздан талаб қилинадигани ҳақиқий тавба қилиб, унда собит туришдир. Тавба туфайли барча гуноҳлар кечирилиши билан бирга, унинг мукофоти жаннат экани Қуръони Каримда ваъда қилинган. Меҳрибон Роббимизнинг бизга раҳмати чексизлигидан тавба қилишлик учун вақт ҳам чегараланмаган. Ҳадиси шарифларда жон ғарғарага келгунча, қуёш мағрибдан чиқгунча, яъни Қиёмат қоим бўлгунча тавба эшиклари очиқ эканлиги айтилган. Лекин бу дегани гуноҳда бардавом бўлаверса бўлар экан, бир кун тавба қилиб олса бўлди дегани эмас. Зеро, жонимиз қачон ғарғарага келади ёки қачон Қиёмат қоим бўлади – билмаймиз. Шунинг учун тавбага шошилмоқ зарур. Қуйидаги ҳадисда зикр қилинган воқеа қаҳрамони мисолида ҳам буни кўришимиз мумкин. Агар у тавба қилишга бир озгина кечикканида ҳоли не кечарди?.. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан аввал ўтганларнинг ичида тўқсон тўққизта одамни ўлдирган бир киши бор эди. У ер юзидаги энг олим киши ҳақида сўради. У бир роҳибга йўлланди. Бас, у унинг олдига бориб, ўзининг тўқсон тўққиз жонни ўлдирганини айтиб, тавба қилса бўладими ёки йўқлигини сўради. У бўлмаслигини айтди. Шунда у уни ҳам ўлдириб, юзтага етказди. Кейин ер юзидаги энг олим киши ҳақида сўради. У бир олим кишига йўлланди. Бас, у унинг олдига бориб, ўзининг юзта жонни ўлдирганини айтиб, тавба қилса бўладими ёки йўқлигини сўради. У бўлишини ва у билан тавбанинг орасини ҳеч ким тўсмаслигини айтди. Сўнгра «Фалон-фалон жойга бор. У ерда Аллоҳга ибодат қилаётган одамлар бор. Улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил. Ўз ерингга қайтма. Чунки у ёмон ердир», деди. У жўнаб кетди. Ярим йўлга етганида унга ўлим етди. Раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари уни талашиб қолдилар. Раҳмат фаришталари: «У тавба қилиб, қалби ила Аллоҳ таоло томон келди», дедилар. Азоб фаришталари эса: «У ҳеч қачон яхшилик қилган эмас», дедилар. Уларнинг олдига бир фаришта одам суратида келди. Улар бу фариштани ҳакам қилдилар. Бас, у: «Икки ер орасини ўлчаб кўринглар. Қай бирига яқин бўлса, у ўшаники бўлади», деди. Ўлчашганда у ўзи ирода қилган ерга яқин чиқди. Уни раҳмат фаришталари олдилар». Икки шайх ривоят қилганлар.

Давоми бор. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг китоблари асосида Ғиёсиддин тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvIPizuZgvCrUembed

14:51 / 09.12.2016 5453
    Иккинчи хотин. Бу сўзлар худди чақмоқдек қулоқларим остида янгради. «Иккинчи хотинни нима қилади давоми...

07:37 / 06.02.2017 12911
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Эй рафиқам.. Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш давоми...

05:31 / 27.12.2016 3996
   Файзли кунлар шукуҳи яқинлашгани сайин бу улуғ кунларни ўзига муносиб тарзда кутиб олиш масъулияти ҳис давоми...

21:34 / 11.03.2017 5492