Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Шамоллаш натижасида икки йўлдан бошқа жойдан чиққан сувлар таҳоратни синдирадими?

ЖАВОБ: Шамоллаш туфайли қулоқ, кўз, аёлларнинг кўкраги, киндик, бурундан чиққан сувлар, модомики жароҳат сабабли бўлмаса, таҳоратни синдирмайди. Жароҳат сабабидан қон, йиринг, сувлар чиқиб оқса, ҳар қандай ҳолда таҳоратни синдиради. Умдатул-Фиқҳ

САВОЛ: Эркак ва аёлнинг бавлдан ташқари жинсий аъзосидан чиқадиган  нарса неча турга бўлинади?

ЖАВОБ: Эркаклардан одатда чиқиб турадиган нарса уч қисмга бўлинади:

1.    Маний – қуюқ, ранги оқ бўлиб, лаззат билан отилиб чиқади, бироз ҳидли бўлади. У чиққандан сўнг эркакнинг жинсий аъзоси сустлашиб шаҳват сўнади.

2.    Мазий – суюқ, оқроқ бўлади. Жинсий алоқани ўйлаганда, аёлни қучоғига олса, ўпса, лаззатсиз, отилмасдан чиқади. Чиққанлиги сезилмай ҳам қолади. У чиққанда манийда бўладигандек шаҳват сўнмайди, балки зиёда бўлади.

3.    Вадий –сийгандан кейин аҳёнда чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.

Аёллардан ҳам ҳайз, нифос, истеҳоза қонлари ва касаллик пайтида чиқадиган турли суюқликлардан ташқари, соғломлигида уч турли нарса чиқади.

1.    Маний – сарғиш, суюқ бўлади. Эркакларнинг манийси каби.

2.    Қазий – эркакларнинг мазийси каби.

3.    Вадий – эркакларнинг вадийси каби.

Савол: Юзни ювишдаги фарз соч чиққан жойдан жағнинг остигача дейилган. Пешона сочлари тўкилган ёки одатда сочнинг чегараси бўлган жойлардан ўтиб пешонасигача соч чиққан кишилар қаергача ювадилар?

Жавоб:

إنْ زَالَ شَعْرُ مُقَدَّمِ الرَّأْسِ بِالصَّلَعِ الْأَصَحُّ أَنَّهُ لَا يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَيْهِ .

«Соч тўкилиш туфайли пешона сочлар тўкилиб кетса, саҳиҳ қавлга биноан соч чиққан жойгача ювиш вожиб бўлмайди» («Фатвои ҳиндия»).

وَالْأَقْرَعُ الَّذِي يَنْزِلُ شَعْرُهُ إلَى الْوَجْهِ يَجِبُ عَلَيْهِ غَسْلُ الشَّعْرِ الَّذِي يَنْزِلُ عَنْ الْحَدِّ الْغَالِبِ .

«Пешонасига соч чиққан кишилар одатда соч чиқадиган жойгача ювишлари вожиб бўлади» («Фатвои ҳиндия»).

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг март ойида Германиянинг молиявий ишларни назорат қилувчи органи Bafin, мамлакатдаги биринчи ислом давоми...

09:48 / 05.02.2017 5804
«Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Витр намози вожибдир. Витр ҳуфтон намозининг давоми...

14:52 / 22.05.2017 5159
         Ассаламу  алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ     Қуръон ойи, тавба ва тақво ойи, раҳмат ва давоми...

22:19 / 08.02.2017 4490
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Аллоҳ покдир ва давоми...

09:51 / 01.11.2016 4534