Мусулмон одам қуёш чиққанидан кейин уйғонмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бутун умр бомдод намозидан кейин ухламаганлар, аҳли аёли ва фарзандларини ҳам ухлатмаганлар. У зот шундай дер эдилар:


«Уйғонинглар, бу вақт – ётиш вақти эмас, илоҳий тажаллий ва баракотларни қабул қилиб олиш фурсатидир. Аллоҳга қасамки, инсон мана шу вақтнинг баракаси билан жаннатга эришади».


Мусулмон одам қуёш чиққанидан кейин уйғонмайди, аксинча, кун тартибини қуёш чиқмасидан олдин бошлайди. Қуёш кўтарилганидан кейин уйғонган одам қандай қилиб бу кундан насибадор бўлади?


"Аллоҳга чинакам бандалик" китобидан олинди.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у Зот «Игна давоми...

11:26 / 02.03.2017 22997
Масаллиқлар 1та тухум 34 ош қошиқ ўсимлик ёғи 300 гр сут 1 ош қошиқ хамиртуруш Чимдим шакар 1 чой давоми...

13:02 / 29.11.2016 6182
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб давоми...

18:49 / 24.12.2016 3762