Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у Зот:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда келтирилишича, соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёл, игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчи, оғриқсиз баданига сурат чизувчи лаънатланган. (Абу Довуд ривояти).
Татуировка тарихи неча минг йилларга бориб тақалади. Аммо ундан бўладиган зарар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Татуировканинг соғлиққа қандай зарарлари бор?
1. Гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, СПИД, гепатит, кўкшол каби касалликларни юқтириш мумкин. Тананинг маълум бир жойини тешиш ҳар бешинчи кишида турли асоратларни келтириб чиқаради. Масалан, татуировкаси бор одам гепатит касаллигига дучор бўлиши эҳтимоли 9 баробар ошади. Ҳар йили Европа касалхоналарининг ўзига пирсингдан кейин гепатит билан оғриб қолган мингдан ортиқ беморлар келади. 2. Татуировка қилинаётган вақтда қўрғошин, литий, мис каби кимёвий элементлар катта миқдорда ишлатилади. Бу ўз навбатида аллергия қўзғатиши мумкин ёки сурункали касалликларга олиб келади. Татуировка қилингандан сўнг бронхли астма ривожланиб кетган ҳоллар ҳам кузатилган. Сиёҳ зарралари эса лимфо тугунларда умрбод сақланиб қолади. 3. Игнали терапия мутахассисларининг таъкидлашича, теридаги ҳар бир нуқта баданнинг муайян жойи ёки органига жавоб беради. Агар ушбу нуқталардан бирига тегиб кетилса, бирор касаллик орттириб олиш хавфи мавжуд. Вақт ўтгани сари одам танаси ўзгаради, бу эса татуировканинг шакли ҳамда рангининг ўзгаришига олиб келади. Уни ўчириб ташлаш қиммат ҳамда оғриғи зўр муолажадир. Маълум бир расмни ўчириш ёки ҳажмини кичрайтириш учун бир йил давомида 12 тагача терини лазерли силлиқлаш муолажаси қилинади. Буюк Британия ва Дания олимлари бирлашган гуруҳининг аниқлашича, татуировка учун ишлатиладиган сиёҳдаги зарарли моддалар инсон организмида йиғилиб, рак каби онкологик касалликларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас экан, дея хабар беради «The Sunday Times». Тату-хизматлар кўрсатувчи бозорда сиёҳларни сараловчи ҳеч қандай қонун-қоидаларнинг йўқлиги тадқиқотчи олимлар гуруҳи раҳбари Десмонд Тобинни ажаблантирди. Келинган хулосаларга кўра, қизил сиёҳда – симоб, кўк ва яшил сиёҳда эса кобальт мавжуд бўлиб, бу металлар кўп ҳолларда ракни келтириб чиқарар экан. Бошқа тадқиқотчи, даниялик тери касалликлари профессори Йорген Серап эса Европада ишлатиладиган 21та сиёҳдан 13тасида концераген моддалари борлигини аниқлади. Олим шунингдек мижозга сиёҳнинг таркиби ҳақида хабар беришга мажбурловчи қонунлар киритилишини талаб қиляпти. |
Сиёҳ ишлаб чиқарувчилар, гарчи улар сиёҳдаги концероген моддалар кўрсаткичини нолга тушириш хусусида бир қанча компанияларини олиб борсалар-да, 5% га яқин тау-салонлар, ҳали ҳам сиёҳ таркибига эътиборсизликларини тан олмоқдалар.
манба: «km.ru»