ЮНЕСКО Волга Булгариясининг Исломни қабул қилиш масканини Бутунжаҳон қадрияти деб тан олди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб ўтаётган  ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон  мерос  қўмитасининг 37- сессиясида  ЮНЕСКО қадимий Болгар шаҳрини  «Бутунжаҳон қадрияти» деб  тан олди. Ушбу тарихий шаҳар Волга Булгариясининг 922 йилда  Исломни расмий қабул қилиш макони ҳисобланади.

Татаристон давлат маслаҳатчиси Минтемир Шаймиевнинг айтишича : «Қадимги Болгарнинг тарихий ёдгорликларини сақлаш бўйича ўтказилган ишлар, шунингдек, айни ёдгорликларнинг халқаро миқёсда тутган ўрни ва маърифий аҳамияти  бу тарихий  қарорни юзага келтирди». Энди  давлат маслаҳатчисининг сўзларига қараганда,  2014 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Қўмитанинг 38 сессиясида қадимий Болгар ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон  мероси рўйхатини тўлдиради.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
«muslimaat.uz» жамоаси «Ҳилолнашр» нашриёти ходимлари Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм, давоми...

17:47 / 15.02.2019 2937
Табрик Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи давоми...

17:10 / 12.03.2017 20067
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳазрат. Сиздан айрим нарсалар ҳақида сўрамоқчи эдим. давоми...

09:35 / 05.12.2016 7302