Эй Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ЭЙ РАСУЛАЛЛ0Ҳ, СИЗНИ СОҒИНДИМ ЖУДА!

(Сиз кимни соғиндингиз билмадим-у, мен  Расулуллоҳ

соллаллоҳу алайҳи васалламни соғиндим!)

  Узоқ-узоқларга термулиб, қараб, Бугун дилда борин шеър қилиб битдим. Ўн тўрт аср ортга қайтмоқ истайман: Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Гуллардан ҳидингиз излаб кўраман, Гоҳо ойга ҳавас билан боқаман. Гарчи хатоларим уммон қадар, лек, Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Гоҳ йўқлаб қоласиз, тушларимда бир, Бу бемисл шараф, қалбимга сурур. Сизга умматликдан бўлгайман масрур – Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Сиздек меҳрибонни топмас одамзод, Гоҳо ранжийдилар синовдан, ҳайҳот! Битта Сиз эрурсиз беадад нажот! Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Бугун бермоқдасиз ишора қанча?! Ўргатдингиз суннат амаллар анча. Амал қилаётиб қўмсайман шунча: Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Сизнинг йўлинггизда фидо бўлсин жон, Фарзандларим сизга садқа, хушзабон! Ота-онамдан ҳам суюкли инсон – Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Сизнинг меросингиз  ўргансак асраб, Кошки, фирқаларни асло кўрмасак! Хулқингиздан бошқа хулққа кўнмасак, Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!   Сиз нурсиз, йўқ офтоб, адашдим такрор,

Мадҳ этмоққа сизни кўп илм даркор.

Шафоатингизсиз бу ҳолим абгор,

Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!

Тоифдаги сабот биз учун сабоқ,

«Сабр қил!» дедингиз, тутгайман қулоқ.

Қанча бахтли эди, ул тунда Буроқ!

Эй Расулим, сизни соғиндим жуда!

Қиёматда таниб, қилинг шафоат,

Бўлиб қолса эди, бу шеър ҳисобот!*

Балки, бу тун тушда айлаб мурожаат,

Дерсиз: «Умматимни мен ҳам соғиндим!»

Шунда дейман:«Шодман, мақсадга етдим!..»

(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

* Меҳр билан дунёни эгаллаймиз...

   

 Бинту ШАЙДУЛЛОҲ

Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мўъжизалариСийно тоғи билан қасам... ва мана бу эминлик юрти Макка билан қасам. Батаҳқиқ, инсонни энг давоми...

08:00 / 30.01.2020 4082
        Лайло Наталья Баходиридан Гўзал таржимаси   Киши оғир мусибату чорасиз қийинчиликларни ёки давоми...

16:11 / 27.01.2018 3344
Жамиятнинг бўғини бўлмиш оилаларнинг тинчтотув, хонадонларимиз файзли бўлиши ва турмушимиз осудалигида давоми...

17:58 / 30.11.2016 4456
      Гўзал миллий қадриятларимизга кўра акаукалар, отаоналаридан ташқари, ўз опасингиллари олдида ҳам давоми...

21:49 / 08.02.2017 4815