Висол вориди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


У Зот сени вужудинг қамоғидан шуҳудинг фазосига чиқариш учун сени воридга эриштирди.

Аллоҳ таоло аввало Ўз ҳузуридан нур юборди, сўнгра бандани мана шу нур томон ҳаракат қилишга ундади. Энди, учинчи босқичда эса мазкур икки босқичнинг ҳосили зикр қилинмоқда. Демак, элчи юборилиши, унинг бандаларни ўзига чорлаши уларни зимистон зиндондан чексиз осмонга чиқариш учун экан. Банда зулмат кишанларидан озод бўлиб, Маҳбуби томон йўл олгани учун бу босқич висол деб аталар экан.

Ҳақиқатда, агар яхшилаб тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, ҳар биримиз ўзимиз билан ўзимиз овора бўлиб қолганимизни англаймиз. Ҳар бир банда ўз қобиғига ўралиб, нафсининг бандаси бўлиб қолган. Аллоҳ таоло ҳақида, У Зотнинг шуҳуди, оятлари, халойиқлари ҳақида кам тафаккур қиламиз. Яъни ағёрлар (Аллоҳ таолодан ўзга нарсалар) билан оворамиз. Масалан, ҳар биримиз жуфти ҳалолимиз, фарзандларимиз ташвишини қиламиз (аслида бу ҳам ибодат), лекин уларни кўпроқ нафсга киради нафсимизни қондириш учун қиламиз. Чунки Яъни фарзандимиз тинч бўлса, нафсимиз хотиржам бўлади. Кўпроқ мол-мулкка эришсак ҳам, нафсимиз хурсанд бўлади. Ҳаттоки саломатлигимиз ҳақида қайғуришимиз, бу ҳақда кўп ўйлашимиз ҳам шунга киради нафсимизни тинчлантиришга хизмат қилади. Демак, буларнинг барчаси  ўз қобиғимиз ичида ўзимиз билан ўзимиз овора бўлиб қолганимиздан далолат экан.

Ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ташвишлари бор. Масалан, кимдир ишхонасидан маошини ўз вақтида ололмайди, кимнингдир бошқа бировдан қарзи бор. Баъзи кишиларни оиласидаги муаммолар қийнайди: кимдир турмуш ўртоғи билан ажрашган, кимнингдир фарзанди бир дардга мубтало бўлган. Нафс мана шу муаммоларнинг ҳал бўлишини, ҳаёти яхшиланишини хоҳлайди. Демак, нафс мазкур нарсалар билан машғул.

Юқорида келтирилган мисоллар  ибодатдаги одамларнинг ҳолати.

Ундай бўлса, адашганларнинг, маъсиятга кўмилиб яшаётганларнинг ҳолати қандай бўлади?

Уларнинг ҳолати янада оғирроқ бўлади. Аллоҳ таолонинг Ўзи бандаларини ҳидоятга бошласин.

Нафс ўзи билан ўзи овора бўлиб турганда, ворид келиб, шу ҳолатдан огоҳлантиради ва чиқаради: «Эй банда, тубанликка кетма, юқорига кўтарил, Аллоҳни мушоҳада қил, У Зот ҳақида тафаккур қил, Аллоҳ билан алоқа боғла, Аллоҳнинг муҳаббатини иста!»

Мана шу нарса юқорига чиқиб туриб, бандани бошқа нарсалардан тортиб, асл мақсадни баён қилар экан. Демак, биз ҳақиқий банда бўлишимиз учун Аллоҳ таоло ҳақида чуқур маърифат ҳосил қилишимиз, доимо Унга ҳозир бўлиб, бўйин эгиб, қул бўлиб яшашимиз керак экан. Бу нарсалардан бизни машғул қилиб қўядиган ҳолатлардан халос бўлишга ҳаракат қилишимиз, Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажаришга интилишимиз лозим экан. Бунга эса ворид, яъни қалбга етган илоҳий туртки ёрдам берар экан. Аллоҳ таоло Ўзининг марҳамати билан бу нарсани бердими, кўзлар очилдими, ялтираб бир нур пайдо бўлдими, энди уни маҳкам ушлаб, тиришқоқлик билан, саъйи ҳаракатимиз билан, меҳнатимиз билан нафсимизнинг қамоғидан чиқиб, юқорига кўтарилишга ҳаракат қилишимиз керак экан. Ҳаловатни сезиб қолганда яна уни хоҳлаганимиз каби, пастдан юқорига кўтарилишимиз лозим экан.

 Ибодатларни мукаммал адо этиб, уларда бардавом бўлиш барчамизга насиб этсин!

 Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvWqbGJAvgH0embed

20:12 / 02.05.2018 2820
gallery ids33589,33590,33591,33592,33593,33594,33595,33596,33597   Куни кеча Ҳадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус билим юртида устоз ва давоми...

18:39 / 29.09.2018 4279
52. Савол Озод этилган қуллардан ким биринчи мусулмон бўлган ким Жавоб Қуллардан биринчи бўлиб Зайд ибн давоми...

18:32 / 15.12.2017 3476
Эски жинси ижод учун ажойиб материал ҳисобланади. Масалан, ундан чойнак ушлагич енгча ёки юқоридаги ажойиб давоми...

11:42 / 01.11.2016 8888