Ҳар бир оила бир хилда бахтлими, ёки ўзича бахтлими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпинча нолиймиз… Кимгадир бўлмаса-да, Аллоҳга ёки ўзимизга ўзимиз оилавий ҳаётимиздан шикоят қиламиз. Охирги пайтларда шундай хулосага келяпманки, тахминан 95% аёллар (турмуш қурганига бир йилча бўлган) ўзларини бахтсиз ҳисоблайдилар. Бунинг устига бахтиёр оила қандай бўлиши кераклиги тўғрисида бошқа оилаларни мисол қилиб келтиришади.

Масалан, қўшнининг эри ишчан, меники эса дангаса. Менинг эрим шундай бўлганда эди, нақадар бахтиёр бўлардим, деб ўйлайсиз. Қўшнининг оиласи идеал-у, ўзингизники эса келажаги йўқ ботқоқ гўё.

Бу пайтда «бахти кулган» қўшни аёл қўшнисининг эри келишган, чиройли эканини айтиб, унинг ҳам эри озроқ бўлса-да, хушбичим бўлганида энг бахтли аёл бўлишини орзу қилади…

Ҳозир келтирганларимиз оддий мисоллардир. Аслида эрга бўлган шикоятлар чуқурроқда жойлашган бўлиши мумкин. Айтадилар-ку: «Қўшнининг хотини қиз бўлиб кўринибди», деб.

Келинг, бир муддатга эрингиздан нолишдан, ҳар бир камчилигини заррабин остида кўришдан, уни бошқалар билан солиштиришдан тўхтанг! Шаҳзодангизга ишонинг! Шоядки, у сизнинг жўрттага сўқир кўзларингизда қиролга айланса!    

Асл бахт сари йўл

Азиз қизлар, аёллар, опа-сингиллар! Биз нимани орзу қиламиз? Бахтни, шундай эмасми? «Бахтиёрманми?» деган саволга жавоб берар эканмиз, ўтган ҳаётимизга баҳо берамиз. Демак, бахт – қўйилган мақсаддир. Ва биз у томон интиламиз. Юрагимизни ҳовучлаб кутамиз. Нафақат кутамиз, балки бахтимиз ҳақида аниқ тасаввурга эгамиз, дуоларимизда сўраймиз. Дуоларда бардавом бўлиб, орзуларимизга қўл узатсак бўлди, деб ишонамиз. Бурилиш кетидан бурилиш, аммо энтикиб кутганларимиздан дарак йўқ. Аллоҳ барча дуоларимизни ижобат қилган бўлса-да, бахт мисли қўлдан сирғаниб кетувчи бир балиқ кабидир. Ана шунда ҳасратланиб, қисматимиздан зорлана бошлаймиз ёки… асл бахт сари қадам қўямиз.

   

Бахтсизликдаги бахт – у нима ўзи?

 

Аввало, афсонавий ҳаётга элтувчи аллақандай бурилишни кутиб яшашни тўхтатинг.

Иккинчидан, орзуларингизда бахтингизни қандай белги-ю аломатлар билан безаган бўлсангиз, барчасидан воз кечасиз. Бу – орзу қилиш ёки Аллоҳдан ниятларингиз ижобатини сўраш мумкин эмас, деганимас. Фақатгина орзуларингизнинг рўёбга чиқиши сизга бахт ҳиссини беришига ишониб қолманг. Кишининг ҳар куни бахтли бўлмаслиги мумкин, аммо ҳар бир кунда кичик бўлса-да, хурсандчилик топса бўлади.  

Учинчи ва балки асосий бўлган бандига келдик. Бу – ҳаётимизнинг ҳар бир сониясига, қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳга шукр айтишликдир. Эшитганда осон туюлгани билан амалда кўпинча эсимиздан чиқариб қўямиз. Чунки ҳар қандай шароиту ҳолатда шукр қилиш бандаликнинг чўққисидир. Бунга эришиш учун йиллар керак бўлади, биз эса «кеча»нинг ўзидан бахтиёр бўлишни истаймиз.

«Сабрнинг таги – олтин», деб бежизга айтилмайди. Қунт билан сабрни ғамлаб, бахтли бўлишни ўрганиш лозим. Нафсимизни жиловламагунимизгача юқоридаги бандлардан бирортасини ҳам бажара олмаймиз. Ҳар бир банданинг вазифаси руҳий тарбияни такомиллаштириб, нафси устидан ғолиб келишликдир. Агар айнан шу йўналишда иш олиб борсак, иншааллоҳ, асл бахт туйғусини топамиз. Агар акси бўлса, у ҳолда тез орада умидсиз мижғовга айланиш ҳеч гап эмас. Қабул қилаётган қарорларимиз билан келажагимизни ўзимиз шакллантирамиз. Шунинг учун ўз шахси ёки мавжуд шароит билан курашишни ҳар бир киши ўзи ҳал қилади.

Лайло Наталья Баходиридан Гўзал таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvUy7HOoayBcembed Ассалому алайкум Бугун сизлар билан янгича ток дўлмасини тайёрлаймиз. Керакли давоми...

19:07 / 21.03.2017 77941
Қайда бўлсада ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамларчун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт давоми...

19:05 / 06.12.2016 4514
embedhttpswww.youtube.comwatchvTx5HJxBuDyIembed

12:28 / 08.09.2016 3202
gallery linkfile sizemedium ids8975,8976,8977,8983,8982,8981,8980,8979,8985,8986,8987,8988,8989,8990,8991,8992,8993,8994 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Роббимиз давоми...

13:59 / 11.02.2017 5639