Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН
ГИЁҲВАНД ҚИЗНИНГ ҒАРОЙИБ ҚИССАСИ
Мен уни масжидда учратиб қолдим. Кўзлари сўнган, лаблари қалтирар, танаси эса шарпага ўхшар эди. Тишни тишга қўйиб, ўзини йиғлаб юборишдан тийишга уринарди. У менга қуриб қолган резавор мевани эслатарди.
– Ёрдам беринг... Зулматдан чиқиб кетишга ёрдам беринг! Мен ортиқ чидай олмайман. Кучим қолмади, курашолмайман... Келажакдан умидим йўқолди. Айбларимни бошқалар такрорлашини хоҳламайман! Хато кетидан хато...
Ўсмирлик – даҳшатли қурол жоиз бўлмаган пайт, ёшлик даврида портлайдиган хусусиятга эга. Ўсмирлик кўпинча жирканчлик билан тўқнашадиган давр, арзимаган хато вояга етмаган норасида қалбларда бахтни қайғуга айлантирадиган лаҳза, табассум қон йиғлаш билан муштарак бўлган он, ўсмирнинг ҳаёти жар ёқасида турадиган палла...
Суҳбатдошим шундай давом этди: «12 ёшимда нафақат синф бўйича, балки мактабда ҳам энг чиройли қиз эдим. Шу сабабли ошиқлар пайдо бўлиши эрта бошланди, аммо тенгдошларим мени қизиқтирмасди. Пулдор жазманлар билан танишар эдим. Бошланишига совғалар, гуллар қизиқ туюларди. Ўзимни гўзаллик маликасидай ҳис қилардим. Кейинчалик бу учрашувларнинг аччиқ мевалари пайдо бўла бошлади. «Кириш бор жойда чиқиш ҳам мавжуд», деб айтишади-ку ахир.
15 ёшимда абортлар занжири билан маҳкам боғланган эдим. Кўз очиб-юмгунимча яна ва яна «юк»дан халос бўлиш учун гинеколог ҳузурида турардим. Неча маротаба бола олдирганимни ҳам эслолмайман ҳатто...
Мастликда ҳамма нарсани унутишга уриниш натижа бермаганидан сўнг 18 ёшимда гиёҳванд моддаларни татиб кўрдим. Даҳшатли тушларимдаги ўлик болаларимнинг овозлари мени телба қилар эди...
Гиёҳвандликка чалинганимдан сўнг дилимдаги оғриқлар иккинчи даражага тушди, асосий мақсадим тезроқ янги доза топиш бўлиб қолди...
Кунлар жуда тез ўтиб борар, фақат дорига талаб кучайганида вақт тўхтаб қоларди.
Бир ой олдин жуда даҳшатли воқеа содир бўлди. Мен маст ҳолда рулга ўтирдим ва машинани катта тезликда ҳайдашни бошладим. Кўзларимда ёш, қалбимда олов, ғам-қайғу... Ўтмишимни ортда қолдиришни истардим.
Саховатпешалик, яхшилик, қалб тозалиги ва одамийлик мавжуд бўлган порлоқ келажагим бўлишини истардим...
Қандай қилиб, билмадим, аммо тўсатдан йўл ўртасида 3-4 ёшли гўдак пайдо бўлиб қолди... Бир зумда мени титроқ босишни бошлади, кўзларим қоронғулашиб, атрофимни туғилиш бахтига муяссар бўлмаган болаларим қамраб олди ва ёш тўла кўзлари билан «Онажон, тўхтанг... тўхтанг!.. Ортиқ ўлим керак эмас...» деб қулоғимга шивирлар эдилар. Қай тарзда тормоз босиб, қаерга машинани буриб юборганимни эслай олмайман, ўзим эса ён ойнадан йўлга, қизалоқнинг оёқлари остига отилиб тушдим. Унинг тоза ва беғубор мовий кўзлари ҳамон ёдимда... Ҳозиргина уриб юборишимга оз қолган кичкинагина қизчанинг сўзлари эсимда: «Хола... холажон... Тузукмисиз? Қаерингиз оғрияпти?...» Сўнг у беғубор кўзлар ғойиб бўлди...
Зулмат... Қоронғулик... Совуқлик... Хаёлимдан «Барчаси тугади... Ўлим шундай келар экан-да», деган фикр ўтди. Тўсатдан зулмат ичра чақмоқ сингари овоз эшитилди. Мудҳиш овоз: «Кофирлар қийноқда бўлурлар. Ҳеч ким Аллоҳга қарши чиқиб, қийноқлардан қутула олмайди», деди...
Кўзимни очганимда оқ шифт, оппоқ деворлар ва ойнадан чарақлаб турган қуёш нурини кўрдим. Мен шифохонада эдим. Бўғзимда тугун, кўзларимдан тинмай ёш оқарди. Ниҳоят, яшаш тарзим нотўғри бўлгани, жоҳилликда умр кечирганимни тушуниб етдим. Ўзгаришни хоҳлайман!.. Исломни қабул қилиб, Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман. Аллоҳ менга имкон берди... Унинг қоидалари билан яшашга имкон берди! Ёрдам беринг... Зулматдан чиқишимга ёрдам беринг!..» У ёшларига бўғилиб йиғлашни бошлади...
Маълумки, инсон камдан-кам тўғри жавобни тез топиб олади, чунки бу танланганларга хос, ўзликни билиш доимо хатолар ва синовлар билан биргаликда кечади. Ёдингизда бўлсин: бу дунёда биз меҳмонмиз, вақт-соати етиб, бу дунёда барча орттирганларимизни ташлаб, ўзимиз билан эса фақатгина амалларимизни олиб кетамиз, Аллоҳ ҳузурида ҳар бир сўзимиз, ниятимиз ва қилмишимиз учун жавоб берамиз. Ҳар бир амалимиз самимий ва энг муҳими Аллоҳ буюрганидек бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Аллоҳ сизни паноҳида асрасин.