Нима қилсак вақтни беҳуда сарфламаган бўламиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб ўтамиз ва ҳеч қайси ишни бажаришга улгурмай қолганимизни сезмай ҳам қоламиз. Вақт ўтади, ишлар билан ўта банд ўлишимизга қарамай, ишимиз жойидан жилмайди. 

Мана шу вақт ― маҳсулдорликнинг ашаддий кушандаси ҳисобланмиш «ёрдамчи» вақт бўлади. Қанчалик вақтингизни режалаштириб тежаманг, «ёрдамчи» вақт тўрига илиниб қолсангиз, у сизни шунчалик ўз домига кучлироқ тортиб кетади ва вақтингиз беҳуда сарфланади.

Замонавий интернет фаоллик чўққисида «ёрдамчи» вақтнинг асосий манбаи ― бу веб-серфинг. Масалан, муҳим маълумотни излаяпсиз, беихтиёр бошланғич саҳифадаги янгиликка чалғидингиз.

Чоп этилганлар рўйхатида воқеалар қатнашчилари ҳақида ўқидингиз, уларнинг саҳифалари билан танишдингиз, Википедиядан бир жуфт атама ва объектларнинг таърифини текшириб олдингиз. Ва ниҳоят. Қидираётган мавзуингизга қайтиб, икки соат ўтиб кетган бўлса ҳам, излаган маълумотингизни ололмаганингизга гувоҳ бўласиз.

Шундай қилиб, «ёрдамчи» вақт билан қандай курашиш мумкин?

1. Ўзингиздаги «ёрдамчи» вақт манбаларининг рўйхатини тузинг.

Ўзингиз учун бундай рўйхатни аниқлаштириш қийинчилик туғдирмайди: қоидага кўра, инсон қимматли вақтига айнан ниманинг зомин бўлаётганини англаб етади. Вақтингиз кушандаларини тан олганингиздан кейин уларнинг илдизига тезда болта ура оласиз.

2. Озидан бошланг.

Рўйхатингизни узун бўлиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳаммасига баробар ёпишманг. Ҳар бир кун учун воз кечмоқчи бўлган омилларни белгилаб олиб, шуларнинг ўзи устида иш олиб боринг.

3. «Ёрдамчи» вақтни тан олинг.

Воз кечиш учун тан олиш баъзида оғир кечади. Ўзимнинг севимли сайтимни текшириб чиқсам, бунинг нимаси ёмон?! Бундай вазиятда идрок билан фикр юритишга ўрганинг. Чалғиб кетганингиздан сўнг диққатингизни тиклаб олишингиз учун кўп вақт кетиб қолади. Албатта, бир оз танаффус қилиш ёки жадвалдан мажбурий равишда чекланиш ҳисобга кирмайди.

4. «Ёрдамчи» вақтдан воз кечинг.

«Ёрдамчи» вақтнинг айнан сиз учун нимадан иборатлигини тан олганингиздан сўнг ҳаракатни бошлашингиз мумкин. Бир зумга тўхтанг. Чуқур нафас олинг. Бу сизга давомли фаолиятингиздан тин олишга кўмак беради. Ҳаракатларингиз – «ёрдамчи» рўйхатга тегишлилигини англаб етинг. Ҳақиқатан ҳам бажаришингиз зарур бўлган фаолиятингизга қайтинг.Шундай қилиб «ёрдамчи» вақтни фойдали иш билан алмаштирган бўласиз.

«Қизиқарли психология» китобидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан давоми...

06:22 / 29.12.2016 5382
Оиламизда мавлид Робиъул аввал ойи яқинлашар экан бу ҳақда доим барча оила аъзоларимизни ҳабардор қиламиз. давоми...

13:27 / 12.12.2017 4389
Дўкондан иккита катта янги балиқ сотиб олдингиз. Балиқдан турли хил таомлар тайёрлаш мумкин. Бироқ бунинг давоми...

20:11 / 13.12.2016 5256
Хона шароитида гулларни ўстириш қачон ва қандай бошланганини айтиш қийин. Шундай бўлсада яшаш жойи ва давоми...

06:57 / 13.12.2016 58973