Инсоният тарихида илк адмирал аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоният тарихидаги илк адмирал аёл

      Сўнгги минг йилликда дунёни яхши томонга ўзгартирган кўплаб аёлларнинг исми тарих зарварақларига ёзилиб қолган. Аёллар ҳар бир соҳада – илм-фан, санъат, тижоратдан тортиб, раҳбарлигу қўмондонликкача муносиб ўрин эгаллай олишган. Биз Индонезия тарихида ёрқин из қолдирган муслималардан бири ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошланиши Индонезиянинг Ачех султонлиги учун жуда мураккаб давр бўлди. Султонликка 1530–1539 йилларда Салоҳуддин Сиёҳ ҳоким бўлган. Унинг ўғли адмирал Маҳмуд Сиёҳ эса султонлик флотининг раҳбари эди. Маҳмуд Сиёҳнинг қизи Малаяҳати дунёда биринчи адмирал аёл бўлган. Бу аёлнинг ҳаёти ва эришган ютуқлари ниҳоятда диққатга сазовордир. Унинг қўрқмас, жасурлиги тилларда достон бўлиб, авлодларига ифтихор ва ибрат бўлиб келмоқда.

Малаяҳати дастлаб диний мактабда ўқиган, сўнг Байтул Мақдис маъҳадига ўқишга кириб, денгиз офицерлари тайёрловчи ҳарбий таълимнинг тўлиқ курсини тамомлаган, ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан ҳам ўша ерда танишган. Маъҳадни муваффақият билан тамомлаган Малаяҳати султон саройидаги бўлимлардан бирига раҳбар этиб тайинланади, бироқ унинг бахтиёр оилавий турмуши узоққа чўзилмайди. Бева қолгач, Малаяҳати султонга мурожаат қилиб, эрлари жангларда ҳалок бўлган бева аёллар хизмат қиладиган денгиз флоти ташкил қилишга рухсат сўрайди. Султон «Инонг Бале», яъни «Бевалар флотилияси» деб номланган флотни ташкил қилишга ижозат беради. Бу флотда 2000 та денгизчи аёл хизмат қилган. Мазкур аёллар флотилияси Сумарта оролининг шарқий қирғоғини, Малакка бўғози ҳамда Малайянинг ғарбий қисмини қўриқлаган.

Бугунги кунда Индонезиядаги кўплаб университетлар, шифохоналар, кўчалар ва мавзелар биринчи адмирал аёл – Малаяҳати номи билан аталади. Бу қўрқмас муслиманинг ҳаёти ва шонли ҳарбий фаолияти ҳақида кўпгина ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

Манба: Umma.news

     
Мавзуга оид мақолалар
26 ноябрь, 2016 йил Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

12:49 / 20.03.2017 9580
Тамим ибн Авс Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар Дин бу, давоми...

19:35 / 27.10.2016 6096
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК, ОНАЛАРИМИЗГА ЯХШИЛИК ҚИЛАЙЛИК Баъзан аҳли илмлардан «Қуръони давоми...

11:36 / 21.04.2017 5276
Охирги вақтларда психосоматикага нафақат тўғридантўғри боғлиқ бўлган мутахассислар врачлар, давоми...

12:51 / 11.12.2018 5326