2. Фаришталарга иймон.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2.Фаришталарга иймон. Фаришталарга иймон келтириш иймон арконларидан биридир. Фаришта араб тилида «малак» дейилади, унинг кўплиги «малоика»дир. Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратган. Фаришталар борлигига ҳамда Қуръони Карим ва Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида баён этилган уларнинг сифатлари ва вазифаларига ишониш иймон шартларидан бўлиб, инсон уларга ҳам иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди.

Фаришталар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандасидир. Улар куфр ва гуноҳлардан покдир. Улар ҳар доим Аллоҳ таолога тоат-ибодатда бўлишади. Улар эрлик ва аёллик сифатлари билан сифатланмайди. Фаришталар инсонлар каби еб-ичишмайди, ухлашмайди, уларда шаҳват бўлмайди.

Фаришталар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандасидир. Улар куфр ва гуноҳлардан покдир. Улар ҳар доим Аллоҳ таолога тоат-ибодатда бўлишади. Улар эрлик ва аёллик сифатлари билан сифатланмайди. Фаришталар инсонлар каби еб-ичишмайди, ухлашмайди, уларда шаҳват бўлмайди. Фаришталар Аллоҳ таолонинг изни билан турли шаклларда кўрина олишади. Аллоҳ таоло фаришталарни кўп қанотли қилиб яратган, уларнинг баъзиларида иккитадан, айримларида учтадан, баъзиларида тўрттадан, айримларида эса бундан ҳам кўп қанот бор.

Фаришталар Аллоҳ таолонинг ҳукмини бандаларга етказиш, Аршни кўтариб туриш, жаннат ва дўзах ишларини бажариш, одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб юриш, инсонни доимий муҳофаза қилиш, руҳларни қабз қилиш ва бошқа вазифаларга бириктирилган. Жаброил, Микоил, Исрофил, Малакул мавт (Азроил) алайҳимуссаломлар фаришталарнинг улуғларидир. Жаброил алайҳиссалом ваҳий етказишга, Микоил алайҳиссалом Аллоҳ берган ризқларни тасарруф қилишга, Исрофил алайҳиссалом қиёматдан огоҳ этувчи сурни чалишга, Азроил алайҳиссалом жонларни қабз қилиш вазифасидадирлар.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим 2012 йил июнь ойи мен турмуш ўртоғим билан онкология диспансерига, бундан икки давоми...

14:01 / 25.01.2017 7751
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин ТАЪЗИЯ «Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун» «Албатта, биз давоми...

20:43 / 18.03.2017 5765
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал давоми...

20:13 / 06.08.2019 7342
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу ўн давоми...

15:00 / 18.10.2016 3957