Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир. (Бақара сураси, 234 оят) Жоҳилият аҳлининг одатига биноан, эри ўлган хотиннинг устига эрининг қариндошларидан бири ридосини ташлаб қўйса, аёл бечора ўз-ўзидан ўша одамнинг мулкига айланиб қолар эди. Хоҳласа, ҳалиги одам ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқа эрга бериб, маҳрини олар ёки умуман сотиб юборар эди. Ислом бу зулмни аёлнинг елкасидан кўтариб ташлади. Эри ўлган аёлнинг иддасини маълум муддатга чегаралаб қўйди: «тўрт ой-у ўн кун». Бунинг ҳикмати кўп. Аввало, бу муддат ичида раҳмининг (бачадоннинг) ҳомиладан бўш ёки бўш эмаслиги билинади. Иддалари чиққанидан кейин, аёллар шариат йўли билан ўзларига совчи кутсалар, айб эмас. Демак, эри ўлганидан тўрт ой-у ўн кун ўтгач, хотин ясаниб, пардоз қилиб, эрга тегиши учун совчи кутса, ўзининг иши, ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Уни бу ишдан тўсишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Шариатнинг ҳукми – шу. Ҳаётда бундан бошқа ҳолларнинг учраб туриши эса бидъат ёки хурофотдир. Хурофотдан сақланиш лозим. Чунки:«Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир». Иддада ўтирган аёлга нисбатан шариат кўрсатмаларидан бошқа йўл тутмаслик керак.  
Мавзуга оид мақолалар
Бизларни Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган ва Ўзининг мукаммал дини Ислом давоми...

06:10 / 15.12.2016 3935
Инсон туғилибдики, бу дунё қийинчиликмашаққатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Мурғак гўдак ҳам она давоми...

11:08 / 11.07.2017 4447
embedhttpswww.youtube.comwatchv7LdDHEaJs8embed Исмалоқли сомса. Ассалому алайкум Бугун сизлар билан кўпчиликка севимли ҳамда давоми...

16:24 / 05.03.2017 77582
  Шошганимча таниш рақамларни тераман. Узоқ гудок товушларидан сўнг ўша илиқ ва қадрдон товушни эшитаман давоми...

13:16 / 05.09.2018 5935