Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар».

(Бақара сураси,3-оят)

 Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳраманд бўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган:

 Биринчиси – «ғайбга иймон келтирурлар».

Абул Олия ғайбга иймон келтиришнинг тафсирида: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, қиёмат кунига, жаннатига, дўзахига, мулоқотига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва қайта тирилишга ишонишдир», деган эканлар.

 Иккинчиси – «намоз ўқирлар».

Яъни Аллоҳга ибодат қиладилар. Бандага қул бўлишдан озод бўлиб, бандаларнинг Парвардигорига қул бўладилар. Намоз орқали банда Аллоҳ таолога боғланади. Ҳаётида ерга қапишиб юришдан юқори нарсани топади. Шунингдек, бошқа улкан яхшиликларга эришади.

 Учинчиси – «Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар».

Мўмин-мусулмоннинг, тақводор одамнинг эътиқоди бўйича, унинг қўлидаги мол-дунё Аллоҳ берган ризқ, ўзи яратган нарса эмас. Шунинг учун ҳам тақводор инсон Аллоҳ берган ризқдан ўзининг заифҳол, муҳтож биродарларига садақа қилади. «Садақа» сўзини тасдиқ маъноси бор, мол-дунёсини сарфлаб садақа қилишда эътиқоддаги маънонинг, яъни яхшилик қилиш маъносининг тасдиғи бор. «Нафақа» ўзи умумий сўз бўлиб, закот, хайр-эҳсон, садақа каби маъноларни англатади.

Мавзуга оид мақолалар
1997 йил октябрь ойида Умра сафарига бордик. Аввал ўзимиз учун, кейин кетмакет отаонамиз учун умра қилдик. Яна давоми...

16:37 / 21.11.2016 5734
Кўпчилик Рамазонда уйқу режими бузилганидан шикоят қилади. Баъзилар кун бўйи жуда узоқ ухлаганидан нолиса, давоми...

12:17 / 27.05.2017 20986
Аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. САВОЛ Ҳозирда аёл давоми...

18:39 / 04.12.2016 4405