Дугонангиз гўзаллигини айтиб мақтанса, нима қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бир қиз шундай ҳикоя қилади:


«Мен ўртаҳол оиланинг фарзанди эдим. Қизларнинг кийим-кечаклари, тақинчоқлари билан мақтаниш одатлари бор эди. Aллоҳ берган чиройли юзлари, сочлари ва бошқа нарсалари билан мақтанганлари-мақтанган эди. Мени камситганларида жуда хафа бўлиб, уйга йиғлаб қайтардим. Камбағаллигимизни онамнинг юзига солар, ундан имконсиз нарсаларни талаб қилиб, кўп ранжитардим. Кунлар ўтиши билан хорлик ва заифликни ҳис эта бошладим. Бу ҳаётда менинг ҳеч қандай ўрним йўқ эди, гўё. Чунки улар менга тинмай мақтанишар, менда эса мақтанадиган бирор нарса йўқ эди. Бу туйғу менинг кўзимга ҳамма бой қизларни ёмон кўрсатиб қўйди. Уларнинг яхши яшашларини истамасдим.


Шунинг учун уларга озор бериб, мақтанадиган нарсаларини ўғирлашга тушдим. Бу эса ҳаётимни баттар зулматга тўлдирди. Aгар улар ўзларидаги нарсалар билан мақтанмаганларида, мен ҳам ҳаётдан мамнун яшар, улар билан самимий муомала қилиб яшаган бўлардим...»


Бошқа бир қиз эса шундай ҳикоя қилади:


«Отам бизларни жуда яхши ишларга одатлантирган. Улардан бири қизлар ўртасидаги мақтанчоқликни тўғри қабул қилишни ва унга қарши қандай муносабатда бўлишни ўргатганлари эди. Бу ҳаётдаги бахтимизнинг сири ҳам ана шунда эди.


Отам бирорта одамга бизни хафа қилишига имкон бермасликни ўргатди. Aгар бирор қиз бизда бўлмаган нарса билан мақтанса, «Aллоҳ сенга барака берсин. Роббим сени шу нарсанг билан бахтли қилсин» дея, уни дуо билан мот қилардик. Aгар қўшни қиз ўзининг мендан чиройли экани билан мақтанса, «Aллоҳ чиройингни яна ҳам зиёда қилсин», деб жавоб берардим. Мабодо бирор дугонам баҳолари меникидан юқори экани билан катта кетса, «Aллоҳ биринчилигингни ва тавфиқингни зиёда қилсин», дер эдим. Биз мана шундай дуолар билан ичимизга рақобатлашиш иллати кириб қолишидан ўзимизни сақлар эдик. Шу билан бирга, биз шу йўл билан кибрлиларни енгардик».


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг «Қизларимиз дардини кимга айтсин?» китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ,  Абдулҳамид Умаралиев таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Хало одоблари Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, давоми...

10:45 / 03.05.2017 3554
САВОЛ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ Муҳтарам Шайх жаноблари Биродаримизнинг аёллари 4 давоми...

17:26 / 16.10.2016 8226
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси катта уламо ва аллома Шайх Муҳаммад давоми...

06:09 / 03.02.2017 4814
ISLOM.UZ порталининг «Mавлид1435» тадбири

11:23 / 20.11.2014 3287