Қандай қилиб фарзандингизга уй вазифаларини мустақил бажаришни ўргатасиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандларнинг дарсларини қилдириш ота-оналарнинг энг катта муаммоларидан биридир. Болалар ҳам, ота-оналарнинг ўзлари ҳам “Дарсингни қил” деган гап­дан чарчашган.  Бу гапни айтиш ота-оналарни қанчалик жонларига теккан бўлса, фарзандлар ҳам бу буйруқдан шунчалик безиб кетишган. Бу вазиятни қандай ҳал қилиш мумкин? Қуйида бунга бир неча мисоллар келтириб ўтамиз.



1ҳикоя

Дадам менга бирор марта ҳам қаттиқ гапириб  “Дарсингни тайёрла” демаганлар. Лекин ҳаракатларимни кузатиб: “Сендан яхши шифокор чиқиши мумкин”, дер эдилар. Чунки мен болалик чоғларимданоқ қўғирчоқларимга ўзимча дорилар берар, укол қилар, дугоналарим билан ҳам доим “доктор-доктор” ўйнар эдим.

Ҳозир ҳам уйда кимнинг боши оғриса, кўнгли беҳузур бўлса дори қутидан дарров дори олиб тутқазаман. Укаларимнинг иситмаси чиқса термометр қўйиб иситмасини ўлчайман. “Тез ёрдам” чақирақолайлик, дея ҳаммани шошириб юбораман. Ойим гоҳида “Ўзимнинг доктор қизимдан айланай”, дея эркалаб қўядилар. Дадам эса доктор бўлиш учун, албатта, яхшилаб ўқиш кераклигини, айниқса, биология, химия фанларини пухта ўзлаштиришимни таъкидлайдилар. Шу сабабдан бўлса керак, ҳеч ким айтмаса-да, дарсларимни вақтида тайёрлайман.

Юқори синфга ўтканимиз сайин фанлар мураккаб­лашиб бораётгани сабаб қўшимча дарсларга қатнашни дадамдан илтимос қилдим. Улар рози бўлдилар. Келаси ҳафтадан қўшимча дарсларга бораман. Дадам ва ойим мендан жуда хурсандлар.


 Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли саҳобаларининг ичида Умар розияллоҳу анҳунинг давоми...

12:23 / 27.02.2017 5265
Bolajon телеканали ва Muslimaat.uz сайти қўшма лойиҳага қўл урди. Эндиликда телеканал орқали эфирга узатиладиган давоми...

19:00 / 04.07.2019 5011
Андижон вилоятида Қуръон мусобақаси   Ўзбекистон Республикасида илк бор оммавий тарзда ташкил қилинган давоми...

01:39 / 04.02.2018 2543
Салбий ҳистуйғулар тиниқ фикрлашга халал беради. Шунинг учун хотиржамлигингизни сақланг.bullНима сизни давоми...

23:08 / 03-yanvar 3713