Ибодат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ибодат» сўзи луғатда «тоат», «итоат» ва «Парвардигорни улуғлаш» маъноларини ўзида жам қилган. Шаръий истилоҳда бажарганлиги учун савоб бериладиган ва ният боғлиқ бўлган амал «ибодат» дейилади. Аллоҳ таоло амр-фармонлари ва Унинг расули кўрсатмаларини бажариш, Парвардигорнинг ризолигини топиш ва Унга бандаликни адо этиш учун буюрган тоатлар ва амалларни адо этишга ибодат, дейилади.

Ислом динида ибодатлар уч қисмга бўлинади:

  1. Бадан билан адо этиладиган ибодатлар;
  2. Мол билан адо этиладиган ибодатлар;
  3. Ҳам бадан, ҳам мол билан адо этиладиган ибодатлар.

Намоз ва рўза каби бадан билан адо қилинадиган ибодатни ҳар бир киши ўзи адо этиши лозим. Закот каби мол билан адо қилинадиган ибодатни кишининг вакили адо этиши мумкин. Ҳаж каби ҳам бадан, ҳам мол билан адо қилинадиган ибодатни фақат киши ожиз қолгандагина ва бу ожизлик давомли бўлгандагина вакили адо этиши мумкин. Агар ожизлик бўлмаса, ўзи адо қилиши шартдир.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv63hT01Fcl4embed

16:38 / 13.08.2018 4422
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қиз болалар таълими хусусида гапирадиган бўлсак, қизларни албатта ўқитиш шарт. давоми...

22:25 / 06.06.2023 3183
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ таолога чексиз ҳамду давоми...

18:53 / 21.03.2017 4873
1қисм 1969 йили «Макияж қирол»ларидан бири ҳайвонот боғида дўсти билан сайр қилиб юрарди. Унинг дўсти давоми...

05:49 / 29.11.2016 5303