Ўн хил сўз фарзандингиз руҳиятини барбод қилади:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. «Эшак, ит, ҳайвон......» деб сўкиш.

2 «Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...» деб хорлаш.

3. Бошқаларга солиштириш фарзанднинг ўзидаги камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

4. «Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй аҳмоқ, сендан ҳеч қандай фойда йўқ», дея фарзанднинг қалбини синдириш.

5. «Бошингни ёраман, қонингни ичаман...» деб таҳдид қилиш.

6. Қаноатлантирмасдан, ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

7. «Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг...» каби сўзлар билан қарғаш.

8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

9. «Муайян бир ишни бажарсанг, сени яхши кўраман», «Бундай қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман», «Мана буни есанг ёки ютсанг, ёки дарс тайёрласанг, сени яхши кўраман», деб, яхши кўришига маълум бир ишларни шарт қилиб қўйиш.

10. «Эркак киши йиғламайди», «Жим бўл, ҳали сен гапиришга ёшлик қиласан», «Бу бола мени жинни қилади», «Менинг кучим етмаяпти, Аллоҳ жазойингни берсин» каби улкан хато сўзларни ишлатиш.

Сиз тарбиячиларнинг қайси турига мансубсиз?

– Фарзандингизни ўйнатиб, сайр қилдирсангиз, демак, сиз яхши отасиз.

– Фарзандингизга ўзи ўйнаб, вақтичоғлик қилишига рухсат берсангиз, демак, сиз сабрли отасиз.

– Фарзандингизга тафаккур қилиши, қобилиятларини ривожлантириши ва ихтиролар қилишига шароит яратиб берсангиз, демак, сиз кашфиётчи ота экансиз.

Энди кимда буларнинг барчаси жамланган бўлса, у инсон фарзандлари учун меҳрибон, ёқимли ва ноёб тарбиячидир.

Айтишларича...

Ўтган асрларда аёл фарзандини эмизмоқчи бўлса, «бисмиллаҳ»ни айтиб, сўнгра фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб, эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, қўрқмас чавандоз ёки забардаст олим, ёки моҳир йўлбошчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун ота-боболаримиздан буюк шахслар чиққан. 

Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фақат фарзандини ухлатиш учунгина эмизишади. Шунинг учун умматнинг аксари мудроқ ва уйқудадир...

Фарзандингиз ҳам...

Сиз каби инсондир. Унинг ҳам ҳис-туйғуси бор ва у ҳам маҳзун бўлади. Унинг ҳам ўзига яраша ғурури бор десам ҳам муболаға қилмаган бўламан. Шундай экан, уни бошқалар олдида қийин аҳволга солиб, қалбига жароҳат етказиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзандингизни ёшлигида ҳурмат қилсангиз, кексайганингизда у ҳам сизни ҳурмат қилиб, қадрлайди.

Сиз етиштирган мева

Агар фарзандингизни ажнабий, яъни урф-одати ва дини бошқача бўлган мактабга жойласангиз ва у ерда у ажнабий ўртоқлар орттирса, сизнинг эса тарбия беришга вақтингиз бўлмаса, «фарзандим бошқа кишининг фарзандига айланиб қолди», деб ўтирманг! Бу  ўз қўлингиз билан етиштирган мева бўлади!

Бир кун келиб...

Фарзандлар билан бирга ўтириш, уларга таълим-тарбия беришда йўл қўйилган катта нуқсон-камчилик асоратини идрок қилмаймиз...

Бир кун келиб, гап кор қилмайдиган, ўнглаб бўлмайдиган, уриниш наф бермайдиган ҳолга келгандагина, у нуқсон ва эътиборсизликнинг оқибатини тушуниб етамиз.

Arabic uz ҳикматлари асосида

 Райҳона тайёрлади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Афёнкарахисар вилоятида фақат аёллар учун жамоат автобуслари қатнови жорий қилинади. «Умма информ» давоми...

19:07 / 21.12.2016 2609
Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми Рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги давоми...

18:58 / 24.12.2016 3448
Фаластинда яшовчи Иқбал Асад нуфузли Гиннеснинг рекордлар китобида, дунёдаги энг ёш врач сифатида қайд давоми...

19:52 / 09.01.2017 2725
Савол Ассалому алайкум, Шайх жаноблари Мен ЮНЕСКО ташкилоти қошида ташкил этилган «Ипак йўли» давоми...

07:53 / 28.11.2016 12899