Қош теришнинг саломатликка салбий таъсири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларга хос фиқҳий масалалар

Америка илмий текшириш институти олимларининг аёлларда кўп учрайдиган кўкрак бези саратони устида олиб борган тадқиқотлари натижаси  кишини лол қолдиради. 

Гап шундаки, кўкрак бези саратони ва юздаги тукларни териш ўртасида катта боғлиқлик бор экан. Хусусан, қошни териш билан. Юздаги тукларни териш миядаги тирик ҳужайраларни ҳалок қилади. Қошдаги бир дона олинган тук ўрнида қон ивиши ва оксидланиш ҳодисаси юз беради. Кўплаб олиб ташланган туклар ўрнида пайдо бўладиган қон қотишмаларидан пайдо бўладиган ҳужайраларнинг саратонни келтирувчи ҳужайраларга айланиш  эҳтимоли юқори бўлади. Бу ҳужайралар бир ёки икки марта теришда билинмай, йиллар давомида йиғилади ва кўкрак бези саратонини чақиради.

Анатомик жиҳатдан олиб қаралса, қош туки ва мияга уланган капиляр  қон томирчалари ўзаро боғланган. Қошлар терилганда ўша толалар ўлади ва бу иш  иккинчи марта қайтарилганда, ўзининг салбий таъсирини кўрсата бошлайди.

Зебунисо Қутбиддин

 Манба: www.medical.com

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Менинг исмимни қўйинглар, лекин куням билан куняланманглар», давоми...

16:28 / 14.05.2019 4264
Ўн еттинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн еттинчи кун Бугун дадам билан бозорга бордик. Бозорда одам кўп. давоми...

17:54 / 14.06.2017 3612
Айни дамда Ҳилолнашр нашриёти анжуманлар залида Юнусобод туман бош имомхатиби Раҳматуллоҳ қори давоми...

17:01 / 30.05.2018 4199
Халқаро ҳалол истеъмол моллари кўргазмаси бўлиб ўтади Жорий йилнинг  11 апрелнинг  куни Покистоннинг Лахор давоми...

12:22 / 28.03.2017 4390