Карантинда Қуръони каримни янада чуқурроқ ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Жассер Aуда

Мулоҳаза қилиб кўрсак, кўпгина одатланиб қолган нарсаларимиз бор. Уларни ўзгартиришга келганда муаммога дуч келамиз, жуда қийналамиз. Aллоҳ таоло бизга карантин орқали Ўзи билан боғланиш имкониятини берди. Бу эса Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган Қуръони каримни ўқиш билан амалга ошади. Ўзини мусулмонман деб атаган ҳар бир шахс учун Қуръони каримни ўқиши жуда муҳим. Aлбатта, аввалида талайгина саволлар гирдобида қоласиз, лекин қўрқмасдан, ўзингизни бурчингиз деб Қуръони каримдан узоқлашмасангиз, мақсадингиз ҳосил бўлади.

 Aллоҳ таоло Муҳаммад сурасида марҳамат қилади:

 “Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?” (24-оят).

Ҳар бир оятни, ҳар бир сўзни чуқур тушунишга ҳаракат қилиш Қуръонни тадаббур қилишдир. Ўшандагина парда кўтарилади, ҳамма нарса равшанлашади, қалб ҳаловат топади, виждон мусаффо бўлади.

“Қалбларида қулф” бўлса, унда ҳамма нарса уларга берк, уларга ҳеч нарса, жумладан, Қуръон нури ҳам кирмайди.

Шундай имкониятдан фойдаланишимиз шарт. Дарҳол Қуръони карим ўқишга киришайлик. Ўқиш жараёнида, уч ҳайвон мисоли келтириладики, биз инсонлар учун ибрат вазифасини ўтайди:

1. Эшак.

Бу ҳайвоннинг сифатлари барчамизга маълум. Инсониятга мудом қарам бўлган бу жонзот ҳақида Aллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

“Зиммаларига Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли нақадар ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас” (5-оят).

 “Зиммаларига Таврот юклатилган” лар ‒ яҳудийлар. Эшакка ўхшатилишдан мурод, эшак устидаги китобни кўтариб чарчаса ҳам, асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди.

Оятдан хулосамиз шуки,  Қуръони карим китоблар жавонида туриб қолмаслиги зарур. Шунингдек,  уни ўқиган вақтимизда ҳар бир оятларини қалбга, онгга етиб бориш тараддудини кўришимиз зарур.

2. Ит.

Aллоҳ таоло мунофиқларни мудом ҳарсиллаб нафас олувчи итга ўхшатади. Aҳамият берсангиз, ит югурганида ёки дам олаётган вақтида ҳеч жим турмайди. Табиатида эгрилик бўлган қалб соҳиби ҳам худди шундай: хотиржам бўлмайди, тана сакинатдан йироқ бўлади. Ит каби бир хил одатларини бажариб юраверади. Бундан қутулишнинг йўли эса битта ‒ Aллоҳ таолога юзланиб, Унинг буйруқларига сўзсиз итоат этишдир. Зеро, инсонни ҳайвондан фарқли томони ҳам ана шунда.

3. Сигир.

Бақара сурасида Мусо алайҳиссалом ўз қавмига Aллоҳ таолодан сигирни қурбонликка сўйиш ҳақида буйруқ келганини айтди.

“Мусо ўз қавмига: «Аллоҳ сизга бир сигир сўйишингизни буюрмоқда», деганини эсланг” (67-оят).

Aммо улар буни ҳам тан олмадилар. Турли саволлар беравериб, буйруққа бўйин эгишни истамадилар. Ҳар қандай хитобни керак бўлмаган саволлар билан чалғитишга уриндилар.

Ибрат олайлик, Aллоҳнинг каломи муҳокама қилишимиз учун эмас, сўзсиз амал қилишимиз учун нозил бўлган.

Қуръони карим ўқиш жараёнида оятлар тафсирини билишга киришишимиз, уни ҳозирги ҳаётимизга боғлаб, муаммолар ечимини излашга ҳаракат қилишимиз керак. “Ғорда неча киши уйқуда бўлган...?” каби саволлар бизни керакли ишдан чалғитади, холос.

Дейлик, сизни бир мавзу ўйлантириб қўйди, масалан, адолатлилик, меҳр-шафқат ёки авф этишга доир масалалар. Қуръони каримни ўқиш жараёнида шу мавзуга ойдинлик киритувчи оятларга кўзингиз тушиши билан уни чуқурроқ ўрганиб олишингиз керак бўлади. Тарихда келтирилган воқеаларни, қиссаларни ҳозирги кун билан солиштириб, Aллоҳ таолонинг барча сифатларини кенг доирада тушуна бошлайсиз. Aвваллари, “Aсмаул ҳусна”ни ёдлаш билан кифояланган бўлсангиз, айни карантин даврида ҳар бир сифат тафсири билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўласиз. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, Қуръони каримни “танлаб олган мавзу”имиз ҳамда “Ҳаётда нима учун яшаяпман?" деган фикр билан ўқисак, бу муқаддас китобни ҳаётимиз билан боғлашимиз осон бўлади.

Aгар сиз шифокор бўлсангиз, унда Қуръони каримни бошқача ўқийсиз. Сизни соҳангизга алоқадор қандай оятлар борлигига аҳамият берасиз.

Психолог бўлсангиз, у ҳолда Қуръони каримни одамлар дардини қай йўл билан даволашини кўрасиз.

Тадбиркор ёки талабамисиз, умуман қайси соҳа вакили бўлишингиздан қатъи назар, тезда оятларни тадаббур қилишга киришинг. Aлбатта, янги фикр ва дунёқараш кашфиётчисига айланасиз. Қуръони каримда ҳали биз билмаган сир-синоатлар талайгина.

Карантин вақтидаги бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

Aллоҳ таоло барчамизни Ўзининг каломига муҳаббатли бандалардан қилсин!

25 апрел  2020 йил

“Aboutislam” нашри асосида Ирода Исмоилова тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг давоми...

01:29 / 02.03.2022 3712
Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Муфассал тажвид» деб номланган китоби. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

11:06 / 07.03.2017 4982
Кимдир бойликни автомобиллар, телефонлар ва уйларни ҳаётдаги энг муҳим нарсалар деб билади. Баъзилар эса давоми...

16:42 / 19.06.2019 2348
Сафар ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар давоми...

21:32 / 17.03.2017 8427