Хало одоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хало одоблари

  1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, «Азийз», «Карим», «Муҳаммад», «Аҳмад»га ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи билан бирга олмаслиги керак.
  2. Истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб, кейин оёқ ва бош кийими билан халога кириш керак.
  3. Халога кирганда аввал ичкарига чап оёқни қўяди ва қуйидаги дуони ўқийди:

       اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ

«Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи ифлослар(шайтонлар)дан паноҳ тилайман»

Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак.

  1. Ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб, икки оёғининг орасини кенг қилиб ўтиради. Ўшанда чиқадиган нарса осон чиқади.
  2. Заруратсиз гапирмайди.
  3. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди.

Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

  1. Ўтириб бавл қилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб бавл қилганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб бавл қилишдан қайтарганлар.

  1. Шамол эсаётган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига бавл қилиб бўлмайди.
  2. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.
  3. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.

     11.Халодан чиқаётганда

   الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الْأَذَى وَعَافَانِي

 «Мендан озорни кетказган ва поклаган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvBxpG67JUIE8embed

21:41 / 18.10.2018 3370
  Манба httpmawdoo3.com сайтидан эркин таржима  Қуръони Каримнинг ифодалари етуклиги ожиз қолдирувчилиги Аллоҳ давоми...

10:50 / 07.08.2018 7756
Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада1. Мутолаа давоми...

22:30 / 14.09.2023 3556