Қуръони Каримда «жуфти» (زوجة) ва «аёли» (مرأة) сўзлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Манба: http://mawdoo3.com сайтидан эркин таржима

 Қуръони Каримнинг ифодалари етуклиги (ожиз қолдирувчилиги)

Аллоҳ таоло Қуръони Каримни қиёматга қадар Исломнинг мўъжизаси ўлароқ нозил қилди. Бу Буюк Китобда ожиз қолдиришнинг бир қанча кўринишлари бор. Улардан энг муҳими баён қилишдаги ожиз қолдиришдир. Аллоҳ таоло инсонлар ва жинларни балоғатда Қуръони Каримга ўхшаш бир сура келтиришга чақиргани ҳам шундан. Аллоҳнинг Китобидаги ожиз қолдиришнинг яна бир кўриниши унда бирор ихтилоф ёки ўзаро зид келувчи ўринларнинг йўқлигидир. Ундаги ҳар бир оятнинг ўз маъноси, балоғати ва далолати мавжуд. Зеро, Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда ундан кўп ихтилофлар топар эдилар», дея марҳамат қилади (Нисо сураси, 82-оят).

   Қуръонда завжа ва аёл ўртасидаги фарқ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «жуфти» (аз-завжа) сўзини аёл ўз завжи билан дин ва ақида тарафдан ёки руҳий томондан ўзаро мувофиқ бўлган ҳолатларда ишлатган. «Аёл» маъносини билдирувчи «ал-маръа» лафзи эса, умуман, аёл жинсига далолат қилиш билан бирга, завжи билан ақидавий ёки руҳий тарафдан алоқаси узилган ёхуд зурриёти йўқ бўлган (бу ҳам узилишнинг бир кўриниши) ўринларда келган.

    Завжа ва аёл ўртасидаги фарққа мисоллар

  • Аёлнинг завжи билан ақидавий тарафдан икки хил бўлган ҳолатига Фиръавннинг аёлини, шунингдек, Лут ва Нуҳ алайҳиссаломларнинг аёлларини келтириш мумкин. Фиръавннинг аёли Осиё Аллоҳнинг набиййи Мусо алайҳиссаломга иймон келтириб, даъватини қабул қилди, ҳидоят йўлини англагани ва залолат йўлидан четлангани билан завжидан фарқли бўлди. Шунингдек, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломларнинг аёллари ҳам ақидада завжлари билан бирга бўлмаганлар, шунинг учун ҳам Қуръони Каримда «жуфти» деб эмас, «аёли» деб зикр қилинганлар.
  • Яна бир мисол саййидимиз Закарийё алайҳиссаломнинг завжаларидир. Қуръони Карим у фарзандсиз бўлган пайтда «аёл» сўзини ишлатган бўлса, Аллоҳ таоло уларни фарзанд билан ризқлантиргандан сўнг: «Биз унинг (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик» оятида «завжа» калимасини келтирган (Анбиё сураси, 90-оят).
  • Аёл ва эркак ўртасидаги жуфтлик маъносини ифодалайдиган ўзаро уйғунликка Аллоҳ таолонинг «Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ҳамда ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир» оятини мисол қилиш мумкин (Рум сураси 21-оят). Демак, муҳаббат, марҳамат ва сакинат билан ўртадаги ришталар ҳақиқий никоҳ, жуфтлик маъносини касб қилади, шу тариқа аёл завжага, эркак завжга айланади. Бу сўзлар Исломдаги эр-хотинлик алоқаларининг моҳиятини таъкидлайди. Зеро, бу эркак ва аёл жинси ўртасидаги оддий алоқа эмас, балки инсоннинг табиий ва руҳий эҳтиёжларини таъминлаш билан бирга, олий маънолар устига бино қилинган, ҳаётда юксак мақсадларни амалга ошириш учун барпо этилган алоқадир.

Мавзуга оид мақолалар
Бу бахтли оила эди. Она мамнун, ота хотиржам, болакай отаонаси билан ўйнайди, конструктордан бир нималар давоми...

06:37 / 26.10.2018 2987
Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетаҳоратлик етиб туриш одат бўлиб давоми...

05:12 / 13.11.2016 3999
Аллоҳ таоло «Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг», деган Бақара 238. Шарҳ давоми...

10:43 / 08.11.2016 3249
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу Муҳтарама опа сингилларимизга қувончли ва ёқимли давоми...

07:08 / 06.03.2017 3805