ТАҲОРАТ БОБИ. IV фиқҳ дарси 1-қисм
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАҲОРАТ БОБИ

 Таҳоратнинг луғавий маъноси: 

Таҳорат сўзи луғатда «гўзаллик» ва «тозалик» деган маъноларни билдиради.

Таҳоратнинг шаръий маъноси:

Шариатда эса махсус аъзоларни ювиш ва масҳ тортиш (юз, икки қўл, бош, икки оёқ)га таҳорат дейилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар», деб амр қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингизнинг таҳорати бузилса, таҳорат қилмагунича намози қабул бўлмайди», деганлар.

Таҳоратнинг рукнлари

 Таҳоратнинг фарзи тўртта бўлиб, улар таҳоратнинг рукнлари ҳисобланади:

  1. Юзни пешонанинг соч ўсган жойидан жағнинг остигача, ўнг қулоқнинг юмшоқ жойидан чап қулоқнинг юмшоқ жойигача ювиш.
  2. Икки қўлни бармоқ учидан чиғаноқларгача ювиш (чиғаноқлар ҳам ювилади).
  3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш. Бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортиш суннати муаккада ҳисобланади.
  4. Икки оёқни бармоқ учидан тўпиқларгача ювиш (тўпиқлар ҳам ювилади).

Таҳоратда ювиладиган аъзоларда ҳаммасини ювиш шарт қилинади:

*Бир тук миқдорича жойга сув тегмай қолса, ўша жойни ювмагунча таҳорат дуруст бўлмайди.

*Терида унга сув етишини тўсадиган хамир, мум (шам)га ўхшаш нарсалар ёпишган бўлса, таҳорат дуруст бўлмайди.

*Бармоқда узук бўлса, уни қимирлатиб, тагига сув етказиш лозим. 

*Ёрилган оёқ сув тегишидан зарарланадиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз бўлади.

*Агар бошига масҳ тортгандан кейин сочини олдирса, қайта масҳ тортмайди. Шунингдек, таҳорат олгандан кейин тирноғини олса ёки мўйловини қирқса, ўша жойларни қайта ювмайди.

 Агар соқол юзнинг бирор қисмини тўсган бўлса, қандай таҳорат қилинади? Қош ёки мўйлов тўсган бўлса-чи?

Агар соқол қалин бўлса, тагига сув етказиш фарз эмас. Бу ҳолатда соқолнинг юзидаги қисмини ювиш вожиб бўлади.

Аммо соқол сийрак бўлса, устки қисмини ювиш кифоя қилмайди, бу ҳолатда соқолнинг юздаги қисмини ювиш ҳам фарз бўлади.

Соқолнинг осилиб турадиган қисмини ювиш ёки унга масҳ тортиш вожиб эмас. Лекин уни таҳлил қилиш суннатдир. Таҳлил қилиш бармоқларни бир-бирига ёки соқолнинг орасига киритиш билан бўлади.

Таҳоратнинг суннатлари

 Таҳорат комил суратда бўлиши учун қуйидаги суннатларга риоя қилиш лозим:

  1. Ният қилиш. Таҳорат қилиш ёки ҳадасни кетказиш ёхуд намозни адо қилиш ният қилинади.
  2. Тасмия айтиш. Таҳорат қилишдан олдин «Бисмиллаҳ» ёки «Бисмиллаҳ валҳамду лиллаҳ» дейилади.
  3. Таҳорат бошида икки қўлни русғларигача (билак билан кафт қўшиладиган бўғиндаги бироз туртиб чиққан суяк) уч марта ювиш. Шунингдек, уйқудан уйғонганда, қўлни бирор идишга солишдан олдин ҳам қўлни ювиш керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб уни идишга солмасин, чунки бирортангиз ҳам қўли қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар». 

  1. Мисвок қилиш. Оғиз чайиш вақтида мисвок қилинади, агар мисвок топа олмаса, қўлида ишқалайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини мисвок қилишга тарғиб қилиб: «Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим», деганлар.
  2. Оғизни сув билан уч марта ювиш. Агар рўзадор бўлмаса, ғарғарада муболаға қилиш суннатдир.
  3. Бурунни сув билан уч марта чайиш. Сувни ўнг қўлда олиб, қоқишда чап қўл ишлатилади.
  4. Бошнинг ҳаммасига бир марта масҳ тортиш. Масҳ тортиш бошнинг олд қисмидан бошланади.
  5. Икки қулоққа бараварига – сиртқи ва ички қисмларига масҳ тортиш.
  6. Соқолни таҳлил қилиш. Юзни ювгандан сўнг ўнг қўл билан соқол таҳлил қилинади.
  7. Қўл ва оёқ бармоқларини таҳлил қилиш.
  8. Таслис. Таҳорат аъзоларини кетма-кет уч мартадан ювиш.
  9. Тартибли қилиш. Қўл билаккача ювилади, сўнг оғиз чайилиб, мисвок қилинади, кейин бурун ювилади.
  10. Ўнг томондан бошлаш. Биринчи ўнг қўлини, сўнгра чап қўлини ювади, оёқда ҳам аввал ўнг, кейин чап оёқ ювилади.
  11. Кетма-кет қилиш. Таҳорат аъзолари кетма-кет, биринчи аъзо қуримасидан иккинчиси ювилади.
  12. Аъзоларни ишқалаб ювиш.

  [embed]https://www.youtube.com/watch?v=_H3zzagu-94&feature=youtu.be[/embed]  

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж ёки бошқа сабаб билансочини қирдиришдан қайтариш24. . .24. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

00:06 / 17.12.2022 1971
31. .31. Умму Атийя розияллоҳу анҳо айтади.Маййитга уч кундан ортиқ аза тутишдан давоми...

23:00 / 18.02.2023 2153
httpsyoutu.beeaxcxXVOsMY

15:27 / 02.10.2018 3355
ТАҲОРАТНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган зикрдуоларни ўқиш. давоми...

12:05 / 23.08.2018 4235