Масҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишни англатади.

Шаръий истилоҳда эса сув билан ҳўлланган қўлни махсус оёқ кийимининг махсус жойидан махсус замонда силаб ўтказишга «махсига масҳ тортиш» дейилади.

Махси – маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб беркитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. «Махси» деб номланмаса ҳам, унинг мазкур сифатларига эга бўлган оёқ кийимлари махси ҳукмида бўлади.

Масҳ тортиш таҳорати кетган одам янги таҳорат қилганда жоиз бўлган бир ишдир.

Fусл вожиб бўлган одамга махсини ечиб, ғусл қилади. 

Махсига масх тортиш тартиби: 

Махсига масҳ тортишда икки қўлни ҳўллагач, бармоқларни ёйиб, ўнг қўлни ўнг махсининг, чап қўлни чап махсининг учига қўйилади ва қўлни махси устидан тортиб бориб, тўпиқлар бор жойгача етказилади.

Махсига тортилган масҳнинг синдирувчиси қуйидагилар: 

  1. Масҳ тортиб юрилганда таҳорат синиши билан масҳ ҳам синади.
  2. Муқим масҳ тортганидан кейин биринчи таҳорати синган вақтдан бир кечаю бир кундуз ўтиши билан масҳи ўз-ўзидан синади. Ўша пайтда таҳорати бор бўлса ҳам, масҳи синади. Шунингдек, мусофирнинг масҳига уч кечаю уч кундуз тўлганда унинг ҳам масҳи синади.
  1. Махсига масҳ тортиб юрган одамнинг товонининг кўп қисми махсининг қўнжи томонга чиқиб кетса ҳам унинг масҳи синади.

(Муддати ўтганда ёки товони қўнжидан чиқиб кетганда таҳорати бўлса, махсини ечиб, оёғини ювиб олса кифоя қилади. Аввалги масҳ тортиб қилган таҳорати мукаммал бўлиб қолаверади).

  1. Жунуб бўлганда.

Махсига масҳ тортиб юрган одам жунуб бўлиб қолса, масҳи синади. У махсисини ечиб, тўлиқ ғусл қилиши лозим бўлади.

    5. Бир пой ёки икки пой махсини ечганда.

Масҳ билан юрган одам оёқ кийимини ечган пайтда таҳоратли бўлса, оёғини ювиб олиши керак. Акс ҳолда таҳорати синади.

      6. Махсида учта бармоқ чиқиб қоладиган даражада йиртиқ пайдо бўлса ҳам масҳ синади.

  1. Бир оёқнинг кўп қисмига сув тегса ҳам масҳ синади.
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандларнинг дарсларини қилдириш отаоналарнинг энг катта муаммоларидан биридир. Болалар ҳам, давоми...

01:54 / 06.01.2024 2882
embedhttpswww.youtube.comwatchvnBOmCd8pARUembed

14:29 / 02.05.2018 3617
 «Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. давоми...

13:54 / 11.10.2016 7963
Ассалому алайкум ҳурматли, севимли сайтимиз «Islom.uz» ходимлари Меҳрибон Аллоҳим Ҳазратимизнинг бошлаган давоми...

14:27 / 06.02.2017 6531