Таяммум
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради.

Шариатда эса:

«Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир».

Таҳорат ва ғусл қилиши лозим бўлган киши сув ишлатиш имконидан маҳрум бўлса, сув ўрнига тупроқни ўринбосар қилиб, таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилади. 

Таяммум қилиш тартиби: 

  1. Таяммум қилмоқчи бўлган ният қилиб «бисмиллаҳ»ни айтиб енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Икки қўлини кафтини ички тарафи билан тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, бармоқларини орасини кенг очади. Сўнгра қўлларини бир бирига уриб, чангини қоқади ва юзининг ҳамма жойига суртади.
  1. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафтини ўнг қўлини

кафтига қўйиб, кафтдан бошлаб чиғаноққача қўлнинг устига масҳ тортади, сўнг чиғаноқдан кафтга қараб қўлнинг пастига масҳ тортади. Чап қўл учун ҳам шундай тартибда масҳ тортади.

 

Таяммум таҳорат ва ғуслга қуйидаги ҳолатларда ўринбосар бўлади:

  1. Сувнинг бир мил узоқда бўлиши.

Мусофирми, мусофир эмасми, шаҳарнинг ичидами, ташқарисидами – барибир, бир милгача масофада сув топа олмаса, таяммум қилишга рухсат. Бир мил 1848 метр ёки тўрт минг қадамга тенг бўлади.

  1. Беморлик.

Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.

  1. Совуқ.

Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситиш имконини топмаса, таяммум қилиши жоиз.

Таяммумни синдирадиган нарсалар:

  1. Таҳоратни синдирадиган нарсаларнинг барчаси таяммумни ҳам синдиради.
  2. Таяммум қилишга сабаб бўлган узрнинг йўқ бўлиши. Мисол учун, сувнинг топилиши, беморнинг тузалиши, совуқнинг йўқолиши кабилар.
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз вақтни муҳофаза қилишга, ундан унумли фойдаланишга буюрди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

21:00 / 24.10.2019 2450
 Барча маъсият, ғафлат ва шаҳватнинг асли нафсдан розиликдир. Барча тоат, уйғоқлик ва иффатнинг асли сенинг давоми...

11:15 / 27.03.2018 4012
embedhttpswww.youtube.comwatchvpBwRNNStmuAembed

16:20 / 24.05.2017 3776