Намознинг вақтлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча намозни ёки бир намознинг вақтида бошқасини ўқиб бўлмаслиги ҳам келиб чиқади.

  1. Бомдод намозининг вақти тонг отганидан бошлаб, то қуёш чиқишни бошлагуничадир.
  2. Пешин намозининг вақти қуёш заволга кетиб, ҳар бир нарсанинг сояси узая бошлаганидан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйи мислича бўлгунича.
  3. Аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўз бўйи мислича бўлганидан бошлаб то қуёш ботгунча.
  4. Шом намозининг вақти қуёш ботганидан бошлаб, хуфтоннинг вақти киргунича давом этади.
  5. Хуфтон намозининг вақти шафақ ғойиб бўлганидан бошлаб, тонг отгуничадир.

Барча намозларни қуйидаги вақтларда ўқиш ҳаром:

  1. Қуёш чиқаётган пайтда.
  2. Қуёш қиёмга келган вақтда.
  3. Қуёш ботаётган пайтда.

Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром. 

  1. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.
  2. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.
  3. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш.
  4. 4. Шом намозидан олдин нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.
  5. 5. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.
  6. 6. Ийд намозидан олдин ва кейин.
  7. 7. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз.
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Зулҳижжанинг аввалидаги давоми...

21:04 / 12.08.2018 3642
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик ҳилқат давоми...

15:21 / 09.12.2016 4663
Закотни Исломнинг учинчи рукни қилиб, у орқали бойларга молиявий ибодат қилиш ва камбағалларга моддий ёрдам давоми...

09:14 / 08.10.2016 4295
Физика фани бўйича Нобель мукофоти совриндори Ричар Фейнман ҳар қандай мавзуни тезроқ ва чуқурроқ давоми...

11:14 / 22.02.2019 5648