Мусофирнинг намози
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Мусофир» ўз юртининг уйларидан уч куну уч кечалик масофани қасд қилиб чиққан одамдир. Уч куну уч кечалик масофа ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км сафар масофаси ҳисобланган.

  • Аллоҳ таоло сафарда намозни қаср қилиб, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқишни шариатга киритган. Чунки сафарнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Сафардаги кишиларга ўша машаққатларни камайтириш учун Аллоҳ таоло меҳрибонлик қилиб, тўрт ракъатли намозларнинг ярмини қисқартириб, енгиллик берган. Мусофир учун намозни қаср қилиши вожибдир. Унинг учун тўрт ракъатли намозни икки ракъат қилиб ўқиш фарздир.
  • Ҳанафий мазҳабига кўра, бир киши бошқа бир жойда ўн беш кун ва ундан ортиқ туришни ният қилса, намозни тўлиқ ўқийди, ундан оз туришни ният қилса, қаср қилиб ўқийди.

Биров бир жойда ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилмаган бўлса, қанча турса ҳам, намозни қаср қилиб ўқийди.

  • Аслий ватан» деганда туғилиб ўсган ва умрининг охиригача яшашни ният қилган ёки ўзига ватан тутиб, умрининг охиригача ўша ерда яшашни ният қилган юрт англанади. Бунда мазкур жойда оила қуриши шарт эмас.

Аввал бир ерда аслий ватани бўлса, кейин бошқа ерга кўчиб бориб, ўша ерни ватан тутса, ўша кейинги аслий ватани аввалгисини ботил қилади. Бошқача қилиб айтганда, кейинги ватанидан аввалгисига сафар қилиб келса, мусофир саналаверади.

Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мисол. Ул зотнинг аслий ватанлари Макка бўлган. Ҳижратдан кейин эса Мадина у зотга аслий ватан бўлди. Ҳижратдан кейин Мадинадан Маккага келганларида аслий ватан – Мадина ўзининг мисли – Маккани ботил қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада намозни қаср ўқидилар.

Бу ҳол аввалги ватанда аҳл, жуфти ҳалол, бола, зироат ва шу каби бошқа боғловчи нарсалар қолмаган бўлса, тўғри бўлади.

Агар мазкур нарсалардан бирортаси бўлса, у ўн беш кундан кўп туришни ният қилмаса ҳам, намозини тўлиқ ўқийверади. Икки ватан унинг учун бир хил ҳукмга эга бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Янги зеландиялик Трейси хоним Саудия Арабистонида Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди. Трейси хоним Саудия давоми...

12:46 / 09.08.2019 3046
Аллоҳга шукроналар бўлсинки, У Зот бизни бутун оламдаги Ислом уммати қаторида Қурбон ҳайитидек қутлуғ кунга давоми...

13:03 / 16.02.2017 4192
Умматим, деб йиғлаган Расули акрам Аллоҳнинг инсонга неъмати кўпдир, Бироқ санай десак, саноғи давоми...

19:56 / 20.03.2017 4378
САВОЛ Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом дини қандай кўрсатмалар беради ЖАВОБ давоми...

16:57 / 16.10.2016 3593