Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Жавоблар учун манзил: muslimaat@islom.uz
Исломий илмингизни синаб кўринг
1. Савол: Қуръонда нечта пайғамбарнинг исми зикр қилинган?
а) 21
б) 29
в) 25
г) 24
2. Савол: Қайси шаҳарларга Маккатайн исми ишлатилган?
а) Макка ва Тоиф
б) Макка ва Мадина
в) Мадина ва Тоиф
г) ҳаммаси тўғри
3. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ғазотга чиққанлар?
а) 14
б) 27
в) 2
г) 20
4. Савол: Ҳижратдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларини келтирган саҳобанинг исми?
а) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу
б) Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу
в) Зайд ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу
г) Абдуллоҳ ибн Рабоҳа розияллоҳу анҳу
5. Савол: Ҳудайбия қачон бўлган?
а) 8 ҳижрий
б) 7 ҳижрий
в) 6 ҳижрий
г) 5 ҳижрий
6. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳижратларида қайси саҳобанинг меҳмони бўлганлар?
а) Абу Айюб ал Ансорий розияллоҳу анҳу
б) Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу
в) Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу
г) Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу
7. Савол: Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга неча йил мабойнида нозил бўлган?
а ) 13
б) 27
в) 20
г) 23
8. Савол: Умар ибн Абдулазиз қандай вафот этган?
а) касал бўлиб
б) заҳарланиб
в) осиб
г) азобланиб
9. Савол: Қуръонда зикри келган шамолнинг исми?
а) аззаарият
Б) алқоориаъ
в) алҳааққоҳ
г) арриҳ
10. Савол: Қуръондаги энг улуғ сура қайси?
а) фотиҳа
б) фурқон
в) муҳаммад
г) ясин
11. Савол: Мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳшнинг кунияси?
а) Уммул Ҳакам
б) Умму Айман
в) Умму Салама
г) Умму Ҳабиба
12. Савол: Шуайб алайҳис салом қайси қовмга пайғамбар қилиб юборилган?
а) самуд
б) найнав
в) айка
г) од
13. Савол: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” ни биринчи бўлиб ким ёзган?
а) Муҳаммад алайҳис салом
б) Сулаймон алайҳис салом
в) Довуд алайҳис салом
г) Одам алайҳис салом
14. Савол: Жаннат муштоқ бўлган саҳоба?
а) Салмон форсий розияллоҳу анҳу
б) Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу
в) Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
г) ҳаммаси
15. Савол: Маккада биринчи нозил бўлган сура?
а) фалақ
б) алақ
в) фотиҳа
г) бақара
16. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кисрога юборган саҳоба?
а) Язид ибн Забён розияллоҳу анҳу
б) Язид ибн Маҳжал розияллоҳу анҳу
в) Язид ибн Шарик розияллоҳу анҳу
г) Абдуллоҳ ибн Ҳузафа розияллоҳу анҳу
17. Савол: Бир ўзининг гувоҳлиги икки кишининг гувоҳлигига ўтадиган киши?
а) Яссар ибн Билол розияллоҳу анҳу
б) Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳу
в) Язид ибн Сайф розияллоҳу анҳу
г) Аъқуб ибн Авс розияллоҳу анҳу
18. Савол: Қиёмат қайси куни бўлади?
а) душанба
б) шанба
в) жумаъ
г) якшанба
19. Савол: Яширин ҳаж қилган саҳоба?
а) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу
б) Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу
в) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу
г) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
20. Савол: Ҳабашистонга биринчи ҳижрат қилган саҳобаларнинг сони?
а) 16
б) 15
в) 12
г) 50
21. Савол: Исломда биринчи фидоий бўлган аёл?
а) Хавла бинт Амр розияллоҳу анҳо
б) Оиша бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳума
в) Ҳалима ас Саъдия розияллоҳу анҳо
г) Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳума
22. Савол: Аллоҳ юлдузларни нима учун яратган?
а) Шайтонларни тошбўрон қилишга
б) осмонни зийнатлаб
в) денгизда ва қуруқликда йўл топиш учун
г) ҳаммаси тўғри
23. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни каъбанинг калитини кимга берган?
а) Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу
б) Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу
в) Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу
г) Абу Айюб ал Ансорий розияллоҳу анҳу
24. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари билан Шомга борганларида неча ёшда эдилар?
а) 10
б) 7
в) 12
г) 8
25. Савол: Билол ибн Рабоҳнинг кунияси?
а) Абу Дардо
б) Абу Абдуллоҳ
в) Абулхайр.
г) Абу Омир
26. Савол: Биринчи бадр жанги қачон бўлган?
а) 3 ҳижрий
б) 2 ҳижрий
в) 1 ҳижрий
г) 4 ҳижрий
27. Савол: Қайси сура набий сураси деб номланган?
а) муҳаммад
б) таҳрим
в) юсуф
г) нуҳ
28. Савол: Ўлимни орзу қилган биринчи пайғамбар ким?
а) Нуҳ алайҳис салом
б) Юсуф алайҳис салом
в) Исо алайҳис салом
г) Муса алайҳис салом
29. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги азончи?
а) Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу
б) Абу Маҳзура розияллоҳу анҳу
в) Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу
г) Ҳаммалари
30. Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга минг мартадан кўп намоз ўқиган саҳоба?
а) Зоҳҳак ибн Суфён розияллоҳу анҳу
б) Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу
в) Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу
г) Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу
Жавоблар учун манзил: muslimaat@islom.uz