Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Кўпчилик Рамазонда уйқу режими бузилганидан шикоят қилади. Баъзилар кун бўйи жуда узоқ ухлаганидан нолиса, бошқалар жуда банд бўлиб, таровеҳ, саҳарлик ва ибодатлар туфайли тўйиб ухлолмаганидан нолийди. Биз бу мақолада худди шу муаммога тўхталишга ният қилдик.
Энг аввал бир оз назарий ўрганамиз. Уйқунинг жисмоний ҳамда маънавий жиҳати бор.
Унинг жисмоний жиҳатини тушуниш қийин эмас. Уйқу жараёни ва энг мақбул уйқу соатлари ҳақида кўплаб изланишлар олиб борилган.
Тун давомида кишининг уйқуси маълум кетма‑кетликка риоя қилади. Бир уйқу даври бошланиш нуқтаси, авж нуқтаси ҳамда якунланиш нуқтасидан иборат бўлиб, бундай уйқу даврлари сиз то уйғонгунингизча бир неча бор такрорланади. Одатда бир уйқу даври 90 дақиқа давом этади. Агар уйғотгичингиз (қўнғироқли соат) уйқу даврининг авж нуқтасига тўғри келса, кечаси етарлича ухлаган бўлсангиз ҳам уни эшитмайсиз. Уйғониш осонроқ бўлиши учун 1,5 соатдан бир нечтаси миқдорича ухлашни режа қилинг. Масалан 3 х 1,5 = 4,5 соат ёки 4 х 1,5 = 6 соат.
Шунда уйқу даври тугаган, танангиз ва миянгиз уйғонишга яқин ҳолатда бўлади.
Уйқунинг руҳий тарафига кўпинча аҳамият берилмайди. Бироқ, уйқудан жисмоний жараён сифатида фойда олиш учун руҳий тарафига эътибор беришимиз лозим бўлади:
Барча неъматлар каби уйқу неъматининг ҳам шукрини адо қилишимиз лозим. Уйқу неъмати учун Аллоҳга қандай шукр қиламиз? Ундан олган қувватимизни фойдали ишга сарфлаш ва уйқуни Унинг буйруқларидан қолиш (жумладан, бомдодни қазо қилиш!) учун баҳона қилмаслик билан.
Энди эса Рамазон мавзусига қайтсак. Рамазонда уйқуни тартибга тушириб олиш учун унинг 4 асосий таркибий қисмни йўлга қўйиб олиш фойдали бўлади:
Уйқуга тайёргарлик кўрасизми? Агар йўқ бўлса, мана шу Рамазондан бошланг. Тахминий тайёргарлик қуйидагича:
Юқорида уйқу даври ҳақида қисқача айтиб ўтдик. Уйқуга ётишда ўша маълумотларни ҳисобга олинг. Мисол учун саҳарликка соат 3:00 да турмоқчи бўлсангиз, 22:30 да ухлашга ётинг (3 х 1,5 соат), агар соат 22:15 да ухлашга ётсангиз, уйғотгични соат 2:15 га қўйинг.
Баъзида, ўйлаганингиздан эртароқ уйғониб қоласиз. Юқоридаги мисолга кўра, 3:00 да туришингиз кераг-у, 2:30 да туриб қолдингиз. Шунда яна ухлашга ётсангиз, соат 3:00 га уйқу даврингизнинг ўрта нуқтаси тўғри келади ва туришингиз қийин бўлади. Бу ҳолатда баъзи мутахассислар туриб, бир оз айланиб, кейин яна 3:00 гача 20 дақиқа мизғиб олишни тавсия қиладилар. Бу орқали сиз иккита уйқуни бир‑биридан ажратиб юборасиз.
“20 дақиқалик мизғиш” тажрибаси жуда кўпчиликка фойда берган тажрибалардан. Ундан Рамазонда ҳам бошқа пайтларда ҳам фойдаланиш мумкин. Агар қаттиқ чарчаган бўлсангиз ва узоқроқ ҳордиқ учун вақтингиз бўлмаса, 20 дақиқа мизғиб олинг (уйғотгични аниқ белгиланг!), шунда куч‑қувватга тўла ҳолда уйғонасиз. Айтиш керакки, бу усулни йўлга қўйиб олишнинг биргина йўли бор: тажриба, тажриба ва яна тажриба! Қанча кўп машқ қилсангиз, шунча яхши фойда беради. Бу техникани ўргатадиган махсус сайтлар ҳам бор (www.pzizz.com каби). Буни суннатда келган қайлула уйқуси билан мувофиқлаштириш мумкин.
Бу ўзингиз ва баданингизнинг эҳтиёжи ўртасидаги алоқани йўлга қўйишдан иборат бўлади. Танангизга нисбатан ўта қаттиққўл бўлманг, яна ишлашдан бош тортиб қолмасин (шунақаси ҳам бўлади)! Уни талтайтириб, ҳаётингиз ухлаш билан ўтиб кетишига ҳам йўл қўйманг. Баданингизга болага қилгандек муомала қилинг: унга ҳамиша қулоқ солинг, лекин ҳар доим ҳам унинг айтганини эмас, унга фойдалисини қилинг.
Рамазон ойи ҳамда ундан ташқарида ухлаш борасида яна қуйидаги муҳим жиҳатларни ҳисобга олинг:
Қачон ухлаб бўлмайди?
Баъзи вақтларда ухлашни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам олимлар ҳам тавсия қилишмаган:
* субҳи содиқдан то қуёш чиққунича;
* шом ва хуфтон орасида;
* аср намозидан сўнг.
Ухлаш ҳолати
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига мувофиқ, ўнг тарафга ёнбошлаб, қиблага юзланиб, ўнг қўлни ўнг юз остига қўйиб ухлаш тавсия қилинган. Қоринга ётиб ухлашдан қайтарилганмиз (кариҳ кўрилган).
Доимо таҳорат билан ухланг!
Ухлашдан аввал тозаликка эътибор бериш ҳам муҳим. Ухлашдан турли ҳашаротлардан зарар етмаслиги учун аввал тўшакни (чойшабни), шунингдек, ёстиқни қоқиш яхши. Шунингдек, уйқу олдидан:
Иншааллоҳ, бу маслаҳатлар ёрдамида Рамазон ойида уйқудан шикоят қилмайсиз, деб умид қиламиз.
Productivemuslim.com сайтидан эркин таржима