Ихлос амалнинг руҳидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Амаллар қуруқ суратдир. Руҳлар эса улардаги сир-ихлоснинг мавжудлигидир.

Ихлоссиз амал қуруқ жасад кабидир. Ихлос руҳга ўхшаб амални тирилтиради. Қуруқ қилинган иш билан ихлос билан қилинган иш орасида осмон билан ер каби фарқ бўлади. Амалларимиз Аллоҳ таолонинг олдида мақбул бўлиши учун, шуъур билан, юракда муҳаббат билан, сидқу дил билан қилишимиз лозим. Ихлос ибодатда, амалда, ижтимоий ҳаётда, жамиятда ҳамма ишларимизда бўлиши керак. Бир синфдаги ўқитувчини олайлик, синфда, дарс пайти болалар тўпалон қилиб, дарс қилмай ўтиришибди, ўқитувчи эса уларни ўз ҳолига ташлаб, иши бўлмаяпти. Сабаби сўралса, ойлиги камлигини ёки бошқа нарсаларни баҳона қилди дейлик. Инсонийлик нуқтаи назардан тўгри қилганга ўхшайди. Бу ҳолатда ислом, ўзингнинг вазифангни сидқу дилдан қилгин, қолганини Аллоҳга топшир дейди. Болаларни ҳар бирига эътибор қаратиб, яхшилаб ўқитиши, таълим тарбиясини бериб, ўзини зимммасидаги ишни маромига еткизиб қилиши керак бўлади.  Келадиган ризқ эса, Аллоҳдан. Ризқни, баракани Аллоҳдан сўрашни билишимиз керак. Ҳар ким ўз

вазифасини қилиб, қолганини Аллоҳга таваккал қилиш керак. Амалларимизни тирилтирадиган нарса, бировни бир чекадан берадиган умид, таъна, миннатлари эмас, ўзимиз қиладиган, юрагимизни бир четида турган ихлос бўлади. Дин олимлари ҳам чин дилдан ихлос билан, ҳамжиҳатликда дин учун курашишлари, шахсий манфаатларини ўртага қўшмаслиги керак.

Ҳаммамиз ўзимизни билишимиз, бошқаларга “осилмаслигимиз” керак. Ўзимизни ислоҳ қилишимиз керак.  Оила масалаларида ҳам, ҳар бир тараф у хоҳ аёл хоҳ эркак бўлсин, ўз вазифаларини адо этишлари керак. Иккинчи томонни фитратини, табиатини ўрганиб, унга қараб муносабатларни шакллантириши керак. Иккинчи томон ҳам ундаги ихлосдан таъсирланиб, натижада орадаги муносабатлар ҳам яхшилашади. Аёл аёллигини, эркак эркаклигини қилиши керак. Энг чиройли маъруза бу, ўзини тута билиш, ўзи чиройлик ўрнак бўлиш. Ҳар ҳил бемаъни сериал, кинолардан таъсирланиб қолаётган йигит қизларимиз афсуски кам эмас. Қизларимизни сабрли, итоатли қилиб, эркакларимизни мард, жасур қилиб тарбиялашимиз керак. Токи, улар ҳам ҳар бир ишларини ихлос билан бажаришсин. Аллоҳ таоло ҳар бир ишимизни ихлос билан бўлишини насиб 

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
«Поклик» «таҳорат» сўзи луғатда «тозалик» ва «озодалик» маъносини англатади. Шариатда эса ғусл, таяммум давоми...

10:52 / 03.05.2017 4413
Баъзида оддийгина бир сурат мингта сўздан кўпроқ маънони англатиши мумкин. Индонезияда олинган мана бу давоми...

11:48 / 24.01.2019 3396
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ «Рамазон суҳбатлари» да гўзал давоми...

08:17 / 09.02.2017 3092
Керакли маҳсулотлар 2 литр сут, 1 кг творог, 200 гр сариёғ, 3та тухум, 0,5 чой қошиқ сода, туз Тайёрланиши Сутни давоми...

15:24 / 28.11.2016 15791