Чин ихлос ва муҳаббат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чин ихлос ва муҳаббат

 

Кета олсангиз, Мадинаи Мунавварага кетинг!

Кета олсангиз, Мадинага ёшлик чоғингизда кетинг. Кетишингиз мусофирнинг кетиши каби бўлсин.

Руҳингиз гуноҳни танимасидан аввал кетинг. Илк кунлар каби бўлсин кетишингиз.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу 10 ёшда, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу 12 ёшда, Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳу 16 ёшда, ҳазрати Жафар розияллоҳу анҳу 20 ёшда, Маслама ибн Салама розияллоҳу анҳу 24 ёшда эдилар.

Умайсанинг қизи Асмо каби ёшлик вақтингизда кетинг. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо каби соф ва тоза қалб-ла кетинг.

 Ҳазратимиз Набий алайҳиссалом юрганлари каби масжиднинг атрофида юринг. Фаришталар балки сизни у зотга ўхшатар.

Худди Зайнабнинг ёшида, Фотиманинг ёшида, Алининг ёшида… Фаришталар уларнинг ёшига ўхшатсинлар. Аллоҳ эса яшашингизни ўхшатсин. Гўёки сиз бошқа уммат эдингиз ва Аллоҳга дуо қилдингиз: «Эй Аллоҳим, Расулинг алайҳиссалом билан умра қилмоқликни насиб эт». Аллоҳ дуоингизни қабул қилди. Энди сиз Мадинаи Мунавварадасиз. Атрофингиздаги одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусофирлари. Уй соҳибининг ҳурматидан уларни яхши кўрасиз.

Имконингиз бўлса, беш вақт намозни Масжиди Набавийда ўқийсиз. Масжиднинг ҳовлисига кирар экансиз, дунё молларини ҳам, дунёнинг исмини ҳам ортда қолдириб кирасиз. Салот ва салом ила қадам ташлайсиз.

Тасаввур қилинг, меҳробда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борлар. Ўнг тарафда саҳобалар ва  қатор-қатор умматлар туришибди. Асри саодатда қилинган намоз каби бўлсин намозингиз.  Равзаи мутаххарода намоз ўқишлик шарафдир. Худди жаннатда ўқигандек бўласиз. Аммо равзага киролсангиз, икки ракат намоз ўқинг, дуоингизни қилинг-да, дарҳол чиқинг. Бошқа одамлар ҳам бу шараф ила шарафлансинлар.

Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерга борган бўлсалар, ўша ерга кетдилар, дея сиз ҳам шу жойга борасиз. Ухудга, Қиблатайн масжидига ҳамда Қубо масжидига йўл оласиз. Агар борсангиз, Ухуднинг маҳзунлигини, Қиблатайннинг итоатини, Қубонинг севинчини ҳис қилишга урининг. Айниқса, Ухуд куни…

Ухуд вафот этмоқ учун нақадар гўзал бир кун эди. У кунда Ухудда бўлолмаганингиз учун, Ухудда вафот қилолмаганингиз учун йиғланг.

Мадинаи Мунавварадан айрилиш вақти келса, бошингиздан ўтган ёки сиз гувоҳ бўлган ёқимсизликларни унутинг. Балки сиз туш кўрган ёки хато тушунган бўлишингиз мумкин. Севганларингизга Мадина ва Мадина халқини энг устун равишда айтиб беринг. Балким шу сабаб хонадон соҳиби сиздан мамнун бўлар ва такрор мусофир бўлишингизни истар.

Дуоларимиз ҳамда мақсадимиз: «Аллоҳга ҳамд, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин».

Дурсун Али Эрзижанли,

Ойшабиби таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Баъзилар келажакда машғулотлардан фориғ бўлиб,халал берадиган ҳар хил нарсалардан қутуламан,ўша пайтда давоми...

21:22 / 24.05.2023 1454
Фарз. Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. Мисол учун Намоз, рўза, давоми...

12:28 / 21.04.2017 3300
Агарчи, сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур. Мизожинг давоми...

20:44 / 17.02.2017 3330
Баъзида оддийгина бир сурат мингта сўздан кўпроқ маънони англатиши мумкин. Индонезияда олинган мана бу давоми...

11:48 / 24.01.2019 3398