«Муслимаат.уз» 10 ёшда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Муслимаат.уз» 10 ёшда!

2017 йил 15 октябрь куни «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида «Ислом.уз» порталидан ажралиб чиққан «Муслимаат.уз» аёл-қизлар сайтининг 10 ёшга тўлгани муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Кечага бир қанча диний ташкилотлардан, ахборот тарқатувчи марказлардан, қолаверса, хориждан азиз меҳмонлар ташриф буюришди.

Тадбирни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошлаб берган хайрли ишларнинг муносиб давомчиси, у кишининг фарзанди аржумандлари, «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг ношири Исмоил Муҳаммад Юсуф очиб берди.

Тадбирда «Муслимаат.уз» сайтининг бугунги кундаги фаолияти, унинг илк ташкил этилган кунидан бошлаб, 10 йил мобайнида амалга оширган ишлари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилда ҳамда ушбу хайрли ишларнинг бошида турган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ва бошқа фидойи ходимлар ҳаққига дуои хайрлар қилинди.

Байрам тадбири Қуръони Карим тиловати билан бошланди.

Кечада «Муслимаат.уз» сайтининг асосий ташкилотчиси ва раҳбари олима Одинахон Муҳаммад Юсуф сўзга чиқиб, нозик хилқат бўлмиш аёл-қизларнинг жамият тараққиётидаги роли ва алоҳида ўрни ҳақида, шунингдек, сайтнинг фаолияти тўғрисида фикр билдирар экан, сўзининг охирида ушбу сайтнинг интернет оламида ўзига хос ўрин эгаллашида меҳнатларини, билим ва тажрибаларини аямасдан меҳнат қилиб келаётган жонкуяр ходимларига, ҳар бир мутахассис-ишчиларга алоҳида миннатдорчилигини изҳор қилди. Шунингдек вақтини аямасдан, байрамга ташриф буюрган меҳмонларга ва мухлисларга ташаккур билдирди.

Шунингдек, тадбирда бош муфтий Усмонхон Алимовнинг рафиқалари Адолат Алимова, Тошкент шаҳри бош отинойиси Дилбар Отабоева, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг аёллари – Фотима Исмоил Махдум қизи, Россия Федерациясидан ташриф буюрган меҳмон – «Аль-Васатия» Ислом илмий-маърифий марказининг ходимаси Наталья Бариева ҳамда бошқа иштирокчилар нутқ сўзлаб, сайт ходимларини муборакбод этдилар.

Байрам тадбирида иштирокчиларнинг эътиборига ҳавола этилган сайт фаолиятини ёритувчи шеърлар, видео-роликлар ҳамда табрик сўзлари барчанинг қалбини тўлқинлантириб юборди.

Байрам тадбирининг асосий қисми сўнгида «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг ношири Исмоил Муҳаммад Юсуф «Муслимаат.уз» сайтининг раҳбари Одинахон Муҳаммадюсуфга, Муфтий ҳазратларининг рафиқалари Адолат Алимова ҳамда сайт ходималарига махсус совғалар топширди ва дуои хайрлар билан кечанинг асосий қисмига якун ясади.

Кечанинг иккинчи қисмида назокатли қизлар ижросида янграган гўзал салавотлар, тароналар байрам тадбирининг файзига янада файз қўшди.      

«Муслимаат.уз» сайтининг гўзал ходималари сайт фаолиятида ўз меҳнатлари билан жонбозлик кўрсатаётган ходимларга ўз ташаккурлари ифода этилган ёрлиқларни топширдилар. Мезбонлар азиз меҳмонларнинг ҳар бирига гуллар ҳамда ажойиб совғалар билан бирга яхшилик ва шодлик улашдилар.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир ушбу муносабат учун адо этилган бир нечта хатми Қуръонга аталган хайрли дуолар билан ниҳоясига етди.

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
Матоф ерида 1 метру 10 см баландликда Каъбанинг жанубий рукнига маҳкамлаб қўйилган тошдир. У тошнинг давоми...

16:17 / 09.08.2017 12769
1қисм Мен Исломни қабул қилганимда, тўғрироғи, ҳақ дин бўлмиш Исломга қайтганимда Франция мактабларида давоми...

10:12 / 01.12.2016 3367
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Ушбу муборак ойда, сайтимиз томонидан Расулуллоҳ давоми...

15:17 / 09.12.2016 2657
Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар давоми...

09:19 / 09.07.2017 18310