Ўзбекистонда илк марта хаттотлик фестивали бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 1–3 февраль кунлари пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи» биносида «Ҳикматлар олами» деб номланган I Республика хаттотлик фестивали ўтказилмоқда. 

Маълум қилинишича, хаттотларнинг ижодий ишларини кенг ёйиш, уларни халқимизга таништириш, ижодларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестиваль доирасида 98 нафар хаттот ва ҳунармандларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тўққиз нафар ҳакамлар ҳайъати томонидан холислик билан баҳоланган ижодий ишлар муаллифлари турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритдилар. 

Фестивалнинг очилиш маросимига турли вазирлик ва идоралар, дипломатик корпуслар ва элчихоналар ходимлари, нуфузли меҳмонлар, Олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари, пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган музейлар ходимлари иштирок этишди.

Муҳтарам мухлислар! «Muslimaat.uz» сайти ушбу фестивалдан батафсил тасвирли лавҳалар тақдим этиб боради.

Мавзуга оид мақолалар
Ижтимоий муаммоларимизга ойдинлик Эрнинг ўз аёлини уриши бўйсунмаслик ёки хусумат   Мусулмон эркак аёли давоми...

14:56 / 25.03.2019 5367
1 , . . . Биринчи ҳадис Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

10:30 / 13.12.2018 4664
embedhttpsyoutu.be7THKQvW29wembed

16:02 / 26.08.2018 6108
gallery linkfile ids7962,7963,7964,7958,7966 22 май куни Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги  «Ҳусайния» мадрасасида давоми...

10:13 / 07.02.2017 6099