Сафардан сафарга...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Туркиядаги илмий сафардан қайтибоқ, Қуръон қироати мусобақаси ўтказилаётган водий томон ижодий сафарга йўл олди. Ота изидан кетган олима халқ томонидан кўтаринки кайфият ва ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ соғинчлари ила кутиб олинди.

Мусобақа муносабати билан уюштирилган байрамона кеча Андижон шаҳридаги “Боғи шамол” меҳмонхонасида бўлиб ўтар экан, унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ходималари ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисалари ҳам жамланишди. Кечада ҳайъат аъзолари ва бошқа йиғилганлар Андижон вилоятида бўлиб ўтган Қуръон қироати мусобақаларидан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар ва эндиликда Наманганда бўлиб ўтажак уч кунлик мусобақа режалари борасида келишиб олдилар.    

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

   
Мавзуга оид мақолалар
КИМ АЙБДОР Учинчи мактуб Сохта билимдонлардан эҳтиёт бўлинг.  Улар билимсизлардан кўра давоми...

09:29 / 24.03.2017 4438
Ўнинчи қоида Қарқара. қўтондан ташқари барча қушларни истеъмол қилиш мумкин. Ўн биринчи қоида Ўлакса билан давоми...

08:10 / 28.11.2016 5090
16. Барча одамларга очиқ чеҳрали, меҳрибон ва мулойим бўлиш. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

13:30 / 10.11.2016 5403
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунининг рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил олдинги давоми...

21:02 / 27.07.2023 2194