Ислом ҳақиқатни англаш демакдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Экстремист лотинча сўз  бўлиб, “ўта” яъни ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин чора-тадбирлар фикр-қарашларни ёқловчи назариядир. Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган, диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, қуролли тўқнашувлар орқали, қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишга ҳаракат қиладилар. Бироқ қабиҳ вa разил тўдалар ҳар қанча уринишмасин, бизни ўз танлаган йўлимиздан чалғита олмайди. Давлатимиз айни пайтда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида изчил сиёсат юритиб келмоқда.

“Биз Ислом динидан зўравонлик ва хунрезлик мақсадларида фойдаланишга уринаётган кимсаларни кескин қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Муқаддас динимизни доимо ҳимоя қиламиз.

Халқимиз атеистик мустабидликдан озод бўлгандан кейин мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аждодларимизнинг муқаддас дини бўлган Исломнинг жамиятимиздаги ўрнини қайта тиклаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди”.[1]

(Шавкат Мирзиёев, “Ислом ҳақиқатни англаш демакдир”).

1999 йил Тошкентда Марказий Осиёда биринчи Ислом университети очилди. Мамлакатимизда 10 та диний таълим муассасаси, жумладан, Тошкент Ислом институти, 9 та ўрта махсус ўқув юрти фаолият олиб бормоқда. Уларнинг иккитаси хотин-қизлар ўқув муассасасидир.

Ана шу таълим масканлари орасида ХВИ асрда бунёд этилиб, мамлакатимизда илм-фанни кенг ёйишга хизмат қилган Бухородаги “Мир Араб” ва Тошкентдаги “Кўкалдош” мадрасалари бор.”

“Кейинги йилларда Ер юзида кескин геосиёсий ўзгаришлар рўй берди, халқаро миқёсда хавфсизлик ва барқарорлик тизими издан чиқмоқда. Глобаллашув жараёнининг тобора шиддатли тус олиши нафақат инсоният имкониятларини кенгайтирмоқда, балки зиддиятларнинг кескинлашуви, ривожланган ва қолоқ давлатлар ўртасидаги тафовутнинг ўсишига олиб келмоқда. Бунинг оқибатида тинчлик ва барқарорликка рахна солаётган, моҳияти ва кўламига кўра транс миллий хусусиятга эга турли хатти-ҳаракатлар содир этилмоқда.

Бошпанасиз қолиб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юрган одамлар оғир мусибатларни бошдан кечирмоқда, қуролли қарама-қаршиликлар ва терроризм оқибатида гуноҳсиз болалар, кексалар, хотин-қизлар ҳалок бўлаётир. Охири кўринмайдиган урушлар туфайли кўплаб мамлакатлар вайронага айланмоқда.

Бундай шароитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни мусулмон оламида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш йўлида бирлаштириш, ўзаро ҳамкорликнинг ишончли механизмларини, аъзо мамлакатларнинг долзарб масалалар юзасидан мулоқот қилиши учун ўзига хос майдон яратишга хизмат қиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг роли ва масъулияти янада ортмоқда”.[2]

Бундан ташқари, ўзининг бузуқ мақсадларини амалга ошириш учун бу тоифа инсонлар нафақат интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали, балки ўзларини “ташкилот” деб атаб, давлатга кириб борадилар ва ободлик ҳамда тинчлик тарафдоридек кўрсатадилар. Аслида эса улар аста-секин асл мақсадларини амалга ошира бошлайдилар. Бундай ташкилотлар оммавий ахборот воситаларидан келадиган таҳдидлардан ҳам кучли ва хавфлидир.

Биз ёшларни барча мафкуравий полигонлардан ҳимоя қилиш учун уларга Исломнинг аслини, унинг мазмун-моҳиятини, муқаддаслигини тушунтиришимиз зарур бўлади. Уларнинг тарбиясига, тартиб-интизомига жуда катта аҳамият беришимиз даркор.

Мамлакатимизда Ислом дини тобора ривожланиб, юксак чўққиларга чиқаётганини муборак Ҳаж ва Умра сафарлари орқали ҳам кузатиш мумкин. Ўтган йилнинг 7–23 август кунлари 7350 нафар зиёратчиларни Мадина йўналишларида Ҳаж сафарига кузатиш ташкил этилди. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 100–150 метр узоқликда жойлашган “Жавҳарат ар-Рошид”, Макка шаҳрида эса Ҳарамдан 5000 метр узоқликдаги тўрт юлдузли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилди. Ҳар бир хона музлаткич, телевизор ҳамда кондитсионерлар билан жиҳозланган. 24 соат давомида замонавий автобусларда зиёратчиларни Макка шаҳридаги Ҳарам масжидига ташиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида 3 кеча 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл олади. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 35 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 140 нафар гуруҳ раҳбари, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатди.

2017 йилнинг 8–24сентябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожилар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Наманган ҳамда Урганчга бориб, Ҳаж сафарини ушбу зиёратлардан кейин адо этиб келишди. Бундан кўриниб турибдики, Ватанимизда барча ибодатларни бажариш учун шарт-шароитлар муҳайё. Биз ёшлар бундай кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ватанимизга муносиб хизмат қилиб, уни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишимиз, Ватанимизни кўз қорачиғимиздек асрашимиз шарт!!!

Нодирабегим Жамилова,

 “Хадичаи Кубро” номли аёл-қизлар ўрта махсус

Ислом билим юрти 3-босқич талабаси

[1] Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг очилиш маросимида сўзлаган нуқтидан, 19 октябрь, 2016 й.

[2] Абдулазиз Комилов – Ташқи Ишлар вазири

Мавзуга оид мақолалар
«Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни давоми...

13:13 / 08.11.2016 8457
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон давоми...

11:58 / 09.11.2017 5311
44. Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси қамарий ойда пайғамбар бўлганлар Жавоб Расулуллоҳ давоми...

16:35 / 13.12.2017 2947
Аёлнинг либоси Аёлнинг либоси отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини давоми...

12:58 / 06.09.2017 2286