Қуръон мусобақаси Республика босқичи томошабинлари учун махсус тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида Қуръон мусобақасининг сўнгги босқичига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлисларда мусобақани томоша қилиш тартиби ва томошабинлик одоби мавзулари бир неча бор тилга олинди. Унда аввалги босқичларда кузатилган турли нохуш ҳолатлар ва айрим тартибсизликлар танқид қилинди ҳамда томошабинларнинг ушбу муқаддас ва шукуҳли тадбирда ўзларини тутишларига доир тавсиялар берилди. Жумладан: – беллашувни тартиб билан ўтказишга томошабинлар ҳам масъуллигини унутмаслик; – мусобақага келиш ва кетиш жараёнларида ўзаро ҳурматни сақлаш; – телефонларнинг овозини ўчириб қўйиш; – мобил алоқа воситалари орқали сурат ва видеога олмаслик (кўпгина қорияларнинг овоз ҳамда суратлари томошага келганлар томонидан тарқатиб юборилган);

           – ўзимизни ва яқинларимизни қандай муҳофаза қилсак, муслима биродарларимиз шаънини ҳам шундай муҳофаза қилиш;

– ёш болаларни уйда қолдириб келиш (чунки шаҳар босқичида бир опамиз ёш қизчаларини ходимлар ичкарига қўймагани боис ташқарида ёлғиз қолдириб, ичкарига кириб кетибдилар, бу ҳол беллашув бошланишидан олдин бошловчи томонидан микрофон орқали эълон қилинди);

– бизни бутун дунё кузатаётганини унутмаслик! Юқоридаги маслаҳатларга қатъий тарзда қўшиб қўйилдики, мусобақани шахсий телефонида суратга олиш ҳоллари аниқланса, назоратчилар томонидан мобил алоқа воситаси олиб қўйилади. Шунингдек, ҳакамлар дахлсизлиги масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Баҳолаш жараёнида уларга халал бермаслик, ҳакамлар билан мулоқотга киришмаслик ҳам қатъий талаб қилинди (араб давлатларида муборак беллашув жараёнида ҳакамлар орасига ҳатто тўсиқ қўйиб қўйиларкан). Маълум қилинишича, ҳакамларнинг ҳар бири фақат ўз йўналиши бўйича (ҳифз, қироат, тажвид, тараннум, овоз кабиларга) балл қўяди. Ўринларни эса шу баллар асосида махсус гуруҳ белгилайди.

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари 25-26 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Таркиби кўк пиёз 250 г юмшоқ пишлоқ 250 г сметана 300 г туз Тайёрланиши Кўк пиёзни майда тўғраб, майда давоми...

12:59 / 29.11.2016 3155
httpsyoutu.bed5itJ610T2w

13:27 / 07.03.2019 2545
Ҳозирги замонда онкология касалига чалинганлар тинимсиз кўпайиб бормоқда. Бу касаллик кенг тарқалиши давоми...

14:48 / 22.11.2016 4255
Иймонли фарзандлар тарбия қилмоқчи бўлганларга 8 маслаҳат Фарзанд тарбияси бугунги кун воқеликларини давоми...

21:41 / 08.02.2017 7051