Ҳайзли ва нифосли аёллар ва Рамазон...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта, қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига, болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун «енгиллик бўлсин», деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан, унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам қазосини тутишга амр қилинган.

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят: «Ойшадан: «Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим. «Сен Ҳарурийямисан?!» деди. «Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман, холос», дедим. «Бизга шу ҳол етганда рўзани қазо қилишга амр қилинар эдик ва намозни қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди». Шарҳ: «Ҳаруро» Куфа яқинидаги бир қишлоқнинг номи бўлиб, Хавориж мазҳаби ўша ерда ташкил топган. Хаворижлар ҳайз туфайли намоз ва рўзани қолдирган аёл икковининг ҳам қазосини «бажариши шарт», дейдилар. Муоза розияллоҳу анҳо Ойша онамиздан «Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўраганида, у киши бу ҳам намознинг қазосини «ўқиш керак» деган фикрда, шекилли, деб ўйлаб, «Сен Ҳарурийямисан?», яъни «хаворижларданмисан?» деб сўрадилар. Муоза розияллоҳу анҳо одоб билан хаворижлардан эмаслигини, билиш учун сўраётганини айтди. Шунда Ойша онамиз: «Шариатнинг амри шундоқ бўлган», деб жавоб бердилар. Яъни ҳайз туфайли рўзани тарк қилган аёлга рўзанинг қазосини тутишга амр қилинган, тутган. Ҳайз туфайли намозни тарк қилган аёлга эса намознинг қазосини ўқишга амр қилинмаган, ўқимаган. Аввалги мусулмонларнинг ҳоллари шундай эди: шариатнинг каттаю кичик барча амрларини нима учун, деб суриштирмай амалга ошираверганлар. Шариат амрини муҳокама қилишни эп кўрмаганлар. Ҳақиқий мўмин-мусулмон шундай бўлиши керак. Замон ўтиши билан бунга ўхшаш саволлар кўпаявергач, кейин уламоларимиз уларга жавоб беришга ҳам киришганлар. Жумладан, ҳайз туфайли намоз ва рўзани адо эта олмаган аёл «Нима учун рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деган саволга қуйидагича жавоб берганлар. Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта, қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига, болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун енгиллик бўлсин, деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан, унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам қазосини тутишга амр қилинган.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят: «Бизлардан биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида оғзини очар ва унинг қазосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила тутишга қодир бўлмай туриб, Шаъбон келиб қолар эди», дедилар».

Икки ривоятни бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида у Зотнинг завжаи мутоҳҳараларидан баъзилари ҳайз ёки нифос туфайли рўза тута олмаса, кейин эса Шаъбон ойи келгунча ҳам қазосини тута олмай юрар эдилар. Яъни қазо бўлган рўзани дарҳол ёки маълум муддатда тутиш шарт эмас экан. Янаги Рамазон келгунча тутса бўлди. Чунки Шаъбондан кейин Рамазон келади. Ривоятда Шаъбон зикр қилиниши ҳам шундан.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазоннинг қазосини, хоҳласа, тарқоқ, хоҳласа, кетма-кет қилади», дедилар. Дора Қутний ривоят қилган. Ибн ал-Жавзий, саҳиҳ, деган. Шарҳ: Демак, рўзанинг қазосини тутишда тутилмай қолган кунларнинг ададича кетма-кет тутиш шарт эмас. Хоҳлаганича тутса бўлаверади. Рамазон ойида рўзани тутмасликка рухсат берадиган узрлар қуйидагилардан иборат: 1. Сафар. Намозни қаср қилиб ўқишга сабаб бўладиган сафар, рўзани тутмасликка ҳам сабаб бўлади. Бундоқ сафарда бўлган одам оғзини очиши ва кейин қазосини тутиб бериши жоиз. Мусофир ўз ихтиёри ила сафарда ҳам рўза тутаверса, яхши бўлади. 2. Беморлик. Рўза тутса ҳалокатга, қаттиқ машаққатга, хасталикнинг зиёда бўлишига ёки тузалишини орқага сурилишига сабаб бўладиган беморликка учраган киши, рўзани очиб, кейин қазосини тутиб беради. 3. Ҳомиладорлик. Агар ҳомиладор аёл ўзига ёки ҳомиласига аввалги тажрибалар ёки мусулмон табиб гапи асосида зарар етишини билиб, рўзасини очса, рухсат. Кейин имконини топганда қазосини тутиб беради. 4. Эмизиклилик. Бола эмизаётган аёл ҳам юқоридаги ҳомиладор аёл учун зикр қилинган сабабларга кўра рўзасини тутмай, кейин қазосини тутса жоиз. 5. Қарилик. Ўта қариб қолган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат. Улар ҳар бир тутмаган рўзалари учун бир мискинни тўйдириш ила фидя берадилар. 6. Ким оғир машаққат, очлик ва чанқоқ туфайли рўза тутса ҳалок бўладиган, ақли нуқсонга учрайдиган ёки аъзоларидан бири ишдан чиқадиган бўлса, рўзани имкон топганда қазосини тутиб беради.

Мавзуга оид мақолалар
Жидда аэропортида 11 та илк авиадиспетчер аёллар иш бошлади. Уларнинг барчаси олдиндан махсус тайёргарлик давоми...

10:14 / 09.04.2019 2432
31 март куни Рисолат мусулмонлар маҳаллий диний жамиятининг Диний ҳамжиҳатлик ва халқлар дўстлиги лойиҳаси давоми...

17:12 / 02.04.2019 2933
Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча давоми...

14:32 / 16.05.2017 4068
Кунлар илий бошлаши билан қизлар кийим танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак, деб огоҳлантиради Тюмен давоми...

18:54 / 21.12.2016 2712