«Муқтадолар саййиди» шиори остидаги якуний анжуман
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


[gallery oids="12747,12748,12749,12750,12751,12752,12753,12754,12756,12755,12757,12758,12759,12760,12761,12762,12763,12764,12765,12766,12767,12768,12769,12770,12771,12772,12773,12774,12775,12776"]

«Муқтадолар саййиди» шиори остидаги якуний анжуман

Бугун, 2016 йил 7 январь куни «Ислом.уз» портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти томонидан рабиул аввал ойи муносабати билан «Муқтадолар саййиди» шиори остида ташкил қилинган анжуманларнинг сўнггиси бўлиб ўтди. Тадбирга юртимизнинг кўзга кўринган дин арбоблари, уламолар, аҳли илмлар, устоз ва мударрислар, толиби илмлар ва бошқа кўпгина меҳмонлар ташриф буюришди. Бошловчи Абдулазиз Усмонов ҳамду сано ва дуруду салавотлардан сўнг тадбирни очиқ деб эълон қилди. Анъанага кўра, анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди.

Биринчи сўз Мубашшир Аҳмад домлага берилди. У киши «Шайх Рамазон Бутийнинг «Фиқҳус-сийра» китобларида Тоиф сафарининг талқини» мавзусида қизиқарли маъруза қилиб берди.

Кейинги сўз навбати «Мулла Холмирза ота» жомеъ масжидининг имоми Ҳасанжон домлага берилди. Ҳасанжон домла «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш ва у Зотга эргашиш» мавзусида чиройли ва сермазмун маъруза қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш у Зотнинг суннатлари ва сийратларини ўрганиш билан, уларни ҳаётимизга татбиқ қилиш ва бошқаларга ҳам етказиш билан бўлишини тушунтириб бердилар.

Шундан сўнг Ҳасанхон ва Ҳусайнхон қори домлалар анъанага кўра Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидин-Набиййил Азҳар» номли мавлид китобидан лавҳалар ўқиб беришди.

Сўнг сўз навбати Муҳаммадхон домлага берилди. У киши «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос хусусиятлари» мавзусида маълумотларга бой ва жуда қизиқарли маъруза қилиб, йиғилганларни мамнун қилди.

Анжуман сўнггида мударрис Анвар Аҳмад домла «Рисолаи Муҳаммадиянинг инсониятга олти армуғони» мавзусида маъруза қилдилар. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг «Оламларга раҳмат Пайғамбар» деб номланган жузи сўнггига илова қилинган ушбу гўзал мақола барчага манзур бўлган эди. Анвар домла ушбу мақоланинг мухтасар шаклини анжуман иштирокчилари ҳамда сиз, азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилдилар. Қисқа бўлса-да, улкан, оламшумул маъноларни ўзига жам қилган ушбу маъруза бу йилги мавлид ойида ўтказилган маърифий анжуманларимизнинг ўзига хос хулосаси бўлди.

Ушбу маърузадан сўнг бугунги анжуман учун тайёрланган хатми Қуръон якунланиб, Аллоҳ таолодан бунинг ажру савобларини устозимизнинг руҳларига етказишни сўраб, у Зотнинг ҳақларига дуолар қилинди.

Мавзуга оид мақолалар
Билгин Сўзларингни ғийбат, ёлғон, баҳсу жадал ва бошқа юқорида эслатилган офатлардан асрай билсанг, мана шу давоми...

16:58 / 22.01.2017 4633
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу тунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу билан бирга кўринишини ўзгартириб, Мадина давоми...

14:08 / 15.12.2016 3128
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли давоми...

06:46 / 29.12.2016 3908
  Маълумки, айни кунларда Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг Россияга сафари давом этмоқда. Турли учрашувлар, давра давоми...

12:04 / 16.05.2018 5181