Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ўн тўққизинчи ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарз намоз ўзидан кейинги фарз намозгача ораларидагиларга каффорат, жума жумагача, ой ойгача – Рамазон ойини назарда тутяптилар – ораларидагиларга каффоратдир», дедилар. Ундан кейин: «Фақат уч нарса мустасно», дедилар. Билдимки, кейин нимадир бўлди. «Аллоҳга ширк келтириш, бай келишувини бузиш ва суннатни тарк қилиш», дедилар. Бай келишувини бузишга келсак, бир киши билан қўл бериб бай қилиб, кейин у билан уришиб, унга хилоф қилишинг(дир). Суннатни тарк қилиш эса жамоатдан ташқари чиқишдир».
«Фақат уч нарса мустасно...» деган еригача саҳиҳ.