Рамазон фазилатлари (39-40 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

39

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ بِسِتٍّ مِنْ شَوَّالٍ فَكَأَنَّمَا صَامَ الدَّهْرَ».

صحيح.

Ўттиз тўққизинчи ҳадис:

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзсини тутса ва ортидан шавволдан олти кун қўшса, гўё йил бўйи рўза тутибди», дедилар».

Саҳиҳ.

Изоҳ: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳар бир яхшиликни ўн баробар қилиб ёзишни ваъда қилган. Ўттиз кунги рўза уч юз кун тутган билан баробар бўлади. Шаввол ойидаги олти кун эса олмиш кун ҳисобланиб, жами уч юз олтмиш кун бўлади. Йил бўйи тутгандек бўлиш шу маънода. Бу олти кунликни ҳайит куни эртасидан бошлаб шаввол ойи чиққунча кетма‑кет ёки оралатиб тутиш мумкин. Оралатиб тутган офзал.

40

فى السحور

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ , قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَسَحَّرُوا؛ فَإِنَّ فِي السَّحُورِ بَرَكَةً»

متفق عليه.

 Саҳарлик ҳақида

Қирқинчи ҳадис:

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарлик баракадир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Муттафақун алайҳ» ибораси иттифоқ қилинган, дегани. Ҳадис  илми истилоҳида икки Саҳиҳ тўплам соҳиби Имом Бухорий ва Имом Муслим битта ҳадисни битта саҳобадан ривоят қилган бўлса, у шундай аталади. Агар иккаласи битта ҳадисни бошқа‑бошқа саҳобадан ривоят қилса, «Икки Шайх ривоят қилган» деб айтилади.

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум. Охирги кунлар қизимни бир кунда неча бора кўрсам, ҳар сафар Шайхни эслайман Мен давоми...

08:17 / 03.02.2017 9441
Қуръон мусобақасининг Республика босқичига тайёргарликлар қандай кетмоқда Ҳасанхон Қори Яҳё Абдулмажид давоми...

18:58 / 13.04.2018 4375
Амира Сендан кейин мен учун дунё неъматларидан мени сенга боғлаб турадиган эсдаликлар ва сенга тегишли давоми...

16:23 / 24.01.2017 4724
Раҳматли бувам «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу давоми...

16:05 / 07.03.2017 6074