Ўқув йилини бошлаганлар учун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

         (Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо)

Ўқув машғулотларидаги муваффақиятимиз тўғридан-тўғри хотирамизга боғлиқ. Агар хотира ёмонлашса, ўрганаётган фанларнинг ўзлаштирилиши ҳам ёмонлашади. Хотиранинг ёмонлашуви кўп омилларга боғлиқ. Бу омиллардан бири кўп гуноҳ қилишдир. Мисол сифатида нафақат илми ва тақвоси, балки ўткир хотираси билан ҳам машҳур бўлган Имом Шофеъийнинг ҳаётида рўй берган воқеани келтириш мумкин.

Ривоятга кўра, у барча нарсани шу қадар мустаҳкам ва яхши эслаб қолган эканки, бировларнинг суҳбати билан хотирасини беҳуда тўлдирмаслик учун уйдан чиқаётиб, қулоғини ёпиб олар экан. Бу буюк инсон учун дарсни ёдлашга уни бир бора ўқиб чиқиш кифоя бўлган экан. Бир сафар бир бор ўқиган нарсаси ёдида қолмабди. У бу ҳақда устози Воқеъга хабар берган экан, устози унга бунинг сабаби бирор бир гуноҳ иш қилгани бўлиши мумкинлигини айтибди. Имом Шофеъий ўйлаб кўриб, яқинда бир номаҳрам аёлнинг оёғининг бир қисмини кўрганини эслабди. Холис тавба қилгач, унга аввалги хотираси қайтибди.

Агар биз илм олишимиз енгилашишини истасак, аввало, гуноҳдан сақланишимиз, Аллоҳга кўпроқ тавба қилишимиз лозим экан.

Хотирани яхшилайдиган ишлардан яна бири тунги намоз – таҳажжуддир. Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш ҳам хотира учун жуда фойдали. Шунингдек, мисвок ишлатиш, зеҳн яхшиланиши учун тавсия қилинган маҳсулотлардан тановул этиш ҳам самара беради. Ва, албатта, ўқишда жидду-жаҳд қилиш, сабр билан илм талабида бардавом бўлиш, ўрганилган нарсани такрорлаб туриш даркор.

Қуйида эса ўқувчининг диққатига ўқишни енгиллаштиришга ёрдам берадиган Қуръон ва Суннатдан дуоларни ҳавола қиламиз.

Биринчи дуо

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي

Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар» (Тоҳа сураси, 25–27-оятлар). 

Иккинчи дуо

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا

Маъноси: «Роббим, илмимни зиёда қилгин» (Тоҳа сураси, 114-оят).

Учинчи дуо

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا 

Маъноси: “Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Тўртинчи дуо

اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Маъноси: “Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман” (Ибн Можа ривояти).

 

Рус тилидан таржима

Манба: Islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Бу Аллоҳ таоло аёлларга буюрган одобга хилофдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Агар тақво қилсангиз, майин давоми...

16:08 / 07.05.2019 3156
Диққат, эълон muslimaat.uz сайтининг savollar.muslimaat.uz саҳифасида Энг яхши савол номзоди бўйича танлов эълон қилинади. давоми...

17:41 / 11.08.2018 4880
«Ҳилолнашр» нашриётматбааси томонидан чоп этилган «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» туркумининг сўнгги давоми...

12:03 / 10.01.2017 3516
Она ўғлидан эрига шикоят қилиб қолди. Нима эмиш, ўғли ўртоқлари билан қабристонга тезтез борадиган бўлиб давоми...

22:13 / 19.11.2023 2434