Истанбулда халқаро кўргазма: «Ҳиссиёт. Жисм. Зеҳн».
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Истанбулнинг энг гўзал галереяларидан бири – Тақсим давлат санъат галереясида «Ҳиссиёт. Жисм . Зеҳн» халқаро кўргазмаси иш бошлади. Мазкур кўргазма Аёл ва демократия ташкилоти томонидан ташкил қилинадиган «Йилда бир бор» номли кўргазмалар доирасида бўлиб, унда дунёнинг 13 мамлакатидан (Туркия, Россия, АҚШ, Саудия Арабистони, Канада, Австрия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Малайзия, Эрон, Австралия, Словения) 37 та санъаткор аёл иштирок этмоқда. Ўзига хос услубда ташкил қилинган кўргазмага ташриф буюрганлар турли суратлар, фотосуратлар ва инсталляциялар ёрдамида дунёга аёллар нигоҳи билан назар солиш имконига эга бўлмоқдалар.
Лойиҳа раҳбари, Санъат фонди директори Ҳуля Язижининг сўзларига кўра, лойиҳа жамиятда аёлларнинг ўрни, роли ва муаммоларига нисбатан янги ва ўзига хос қарашни кўрсатиб беришга йўналтирилган.
Кўргазмада иштирок этаётган татаристонлик Ойгул Окутан шундай дейди: «Кўргазманинг номи «Ҳиссиёт. Жисм. Зеҳн» ҳар бир аёл ҳақидадир. Мен учун аёл бўлиш она бўлиш демакдир. Менинг 9 ёшли ўғлим бор. Мен асарларимда оналар дунёсини тасвирлашга уриндим. Шунинг учун ҳам менинг ишим «Замонавий дунёда оналик» деб номланади. Мен унда дунёни ва турли жойлардаги оналарни кўрсатиб бермоқчи бўлдим».

Мавзуга оид мақолалар
Кечаларнинг бирида бир киши имом Абу Ҳанифа ҳузурларига бориб Эй имом Мен анча вақт олдин молимни бир давоми...

20:22 / 16.08.2019 4849
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз давоми...

13:01 / 08.11.2016 5929
  Биз бугун Ўзбекистон ёшлари тинч ва фаровон юртда яшар эканмиз, доимо ушбу тинчликнинг қадрига етмоғимиз, давоми...

15:27 / 27.02.2018 4959