«Қуръонни иккимиз учун ҳам ёд олдим»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гита Резаханова – ажратилган икки сиам эгизакларидан бири, узоқ йиллик орзусини амалга ошириб, Қуръон ҳофизи бўлди.

Зита ва Гитанинг ҳикояси бутун постсовет мамлакатларида машҳур. 1991 йилнинг 19 октябрида Қирғизистонда таваллуд топган сиам эгизакларига Зита ва Гита дея исм қўйишди. Ота-онага қизлардан воз кечиш таклиф қилинди, бироқ улар сабот билан олға боришди. 2003 йилда Москвадаги Филатов номидаги Марказий болалар шифохонасида эгизакларни ажратиш операцияси муваффақиятли тарзда якунланди. Операциянинг ўзига хослиги шунда эдики, Резахановалар сиам эгизакларининг кам тарқалган (умумий ҳисобнинг 6% и) ишиопаг тури бўлиб, улар учта умумий оёққа ва битта умумий тос суягига эга эдилар. Яна бир оёқнинг ўрнига протез қўйилди. Қизлар уч йил давомида Москвада қолиб, сўнгра Қирғизистонга қайтишди.

Опа-сингиллар Қуръон ёдлашни бирга бошлашган эди, бироқ фақат Гитага уни охирига етказиш насиб қилди. Зита 2015 йилда бу дунёни тарк қилди. Бироқ Гита таслим бўлмади ва икковлари учун ҳам бу ишни якунлашга енг шимарди.

«Бу иккала қизнинг ҳам орзуси эди. Зитанинг орамиздан кетаётганини, қўлимиздан ҳеч нима келмаслигини англаганимизда мен Гитани ёнимга чақириб, Аллоҳнинг бу синовидан муносиб ўта олишимиз кераклигини, Аллоҳ таолони рози қилиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилишимиз зарурлигини тушунтирдим», дейди эгизакларнинг онаси Зумрият Резаханова.

Гита Қуръон илмига жиддий киришди. У оятларни шунчаки ўқимасди, балки ўқиган нарсасининг маъносини ҳам тушунар эди. «Мен «мумтоз» – «аъло» баҳо олдим. Бизга охирги дақиқагача сертификатимизни кўрсатишмади. «Мумтоз» деб ёзилганини кўриб, қувончдан йиғладим», дейди Гита.

Албатта, Қуръон ҳофизи бўлиш – катта масъулият. Бундай мартабага эришган инсон атрофдагиларга намуна бўлмоғи лозим. Гита эса шунчаки ҳофиз эмас, балки Аллоҳ таолога шукр, сабр ва саботнинг намунаси бўлди. Бу сифатлар эса бугунги кунда ўта ноёб сифатлардандир.

Манба: Islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Британиянинг Нюкасл дорилфунунида ижтимоий сўров ўтказилиб, унда ўттиз ёшдан қирқ ёшгача бўлган 200 эркак ва давоми...

15:09 / 22.11.2016 4061
ЮНЕСКО халқаро уюшмаси Исломни «энг тинчликсевар дин» деб расмий равишда эълон қилди. БМТООНнинг болалар давоми...

10:22 / 11.03.2017 4810
 Турк Оммавий Ахборот Воситаларининг хабар беришича, Маккада Каъба атрофидаги Масжидул Ҳаромда бўлаётган давоми...

20:26 / 19.01.2017 4843
   Бидъатхурофот амаллар халқ ичида тeз тарқалади, чунки ҳақ нафсга оғир келади, ботил эса нафсга енгилдир. давоми...

15:06 / 02.06.2018 4018