“Қирғизистон гўзали” ҳожилар учун либослар тўпламини тақдим этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни “Қирғизистон гўзали” Айкол Аликжанова тикади. Собиқ модель бир йил аввал рўмолга кирган ва муслималарга хос бўлган либослар тўпламини тақдим қилган эди, дея хабар беради “МИР-24”.

Кенг бичим, кўзга ташланмайдиган ранглар – унинг либослари мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси томонидан илиқ кутиб олинди. Бироқ Айкол ҳаж зиёрати либослари учун энг яхши дизайн танловида қўлга киритган ғалабасини ўзининг энг юксак ютуғи деб ҳисоблайди.

Танловда 13 та номзод иштирок этди. Асосий эътибор кийимнинг қулайлиги, ранги ва дизайнига қаратилди. Ҳакамлар Айкол танлаган оқ матоларни “ҳаво ўтказадиган” ва гипоаллерген дея баҳолашди. Саудия Арабистонида августда бўладиган ҳаж мавсумида ҳаво ҳарорати 40 даражага етади.

“Ҳамма бир хил либосда бўлса, бир-бирини топиш осонроқ бўлади. Шунингдек, оқ либосларга қараш ёқимли”, дейди Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Ҳаж ва умра бўлими ходими Абдулазиз Чыныбеков.

Мавзуга оид мақолалар
Яна келди Мавлиди шариф Мана яна интизор кутилган Мавлид ойи ташриф буюрди. Қалблар қувониб, имкони бор давоми...

14:29 / 14.12.2017 3300
Аёлларнинг илм ўрганишлари, билимли бўлишлари яхшими ёки бўлмаса юрт тутиш тўғрисида лозим бўлган, уни давоми...

18:45 / 22.11.2016 4047
ФАРЗАНДЛАР  ҚАЛБЛАРИМИЗ ҚУВОНЧИ БЎЛСИН Хоҳлаган бандасига қиз фарзанд берган ва хоҳлаган бандасига ўғил давоми...

20:55 / 19.03.2017 5272