Саудия Арабистонида илк аёл ҳаво диспетчерлари иш бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жидда аэропортида 11 та илк авиадиспетчер аёллар иш бошлади. Уларнинг барчаси олдиндан махсус тайёргарлик амалиёти дастурини ўташди. Бу курс аёлларни Саудия Арабистони ҳаво диспетчери бўлиб ишлашга тайёрлайди. Ҳозирда айни тайёргарлик амалиётини Қиролликдаги яна 15 аёл ўтамоқда.
“Компания аёлларни турли соҳаларда ишга қабул қилади. Бундан мақсад Саудия аёлларининг меҳнат бозоридаги иштирокини кучайтириб, “Saudi Vision - 2030” дастурига ўз ҳиссаларини қўшишга ёрдамлашишдан иборат”, дейди Saudi Air Navigation Services
компанияси бошқарувчи директори Раян Тарабзоний. Аёлларни ҳаво диспетчерилигига тайёрлаш дастури бир йилга мўлжалланган бўлиб, математика, физика, авиация атамашунослиги, шунингдек, бир қатор бирламчи тайёргарлик машғулотларидан иборат 13 фанни ўз ичига олади.
Саудия валиаҳди Муҳаммад ибн Салмоннинг “Saudi Vision - 2030” ислоҳотлар дастури Қироллик иқтисодиётининг нефтга қарамлигини озайтириш, таълим, соғликни сақлаш, инфратузилмалар ва туризм каби иқтисодиётнинг хусусий секторларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Islam-today

Мавзуга оид мақолалар
Илм ҳурматидан инсонлар кўпинча маслаҳат сўрайдилар. Тавсияларим орасида бир ҳадис жуда кўп такрорланади. У давоми...

13:15 / 07.10.2024 42123
Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо қандай хонадондан эканликларини таърифлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. У давоми...

12:16 / 10.01.2017 4871
   Файзли кунлар шукуҳи яқинлашгани сайин бу улуғ кунларни ўзига муносиб тарзда кутиб олиш масъулияти ҳис давоми...

21:34 / 11.03.2017 6332