Соранинг Рамазон кундалиги (Биринчи ҳафта)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойининг бошланиш куни маълум бўлди. Бутун кун давомида телефонимга яқинларим, дўстларим ва ҳар хил холалар (аслида улардан ҳеч бири менга қариндош эмас, лекин мен осиёликман, шунинг учун онам тенги аёллар ҳаммаси мен учун – хола) телефонимни Рамазоннинг бошлангани ҳақидаги хабарлар билан тўлдириб юборишди.

Ота-онам ва уларнинг оилалари Покистонда катта бўлишган. Уларга Рамазон бошланганини билдирадиган Твиттер, Ватсапп каби мессенжерлари бўлмаган. Бунинг ўрнига улар шом намозидан кейин қўшнилари билан биргаликда уйларининг томларига чиқишар, янги ой чиққан ёки чиқмаганини текширишар эди. Ой кўрингани маълум бўлгач, ҳудуддаги барчага рўза ойи келганини маълум қилиш учун мушаклар отишар эди. Ҳойнаҳой, бу жуда жозибали ва ширин дамлар бўлган бўлса керак. Буюк Британияга кўчиб келгач эса, ота-онам бу ҳақда телефонда қўнғироқ қилиш орқали хабарлашадиган бўлди. Бугунги кунга келиб биз Ватсапп ёки Скайпдан фойдаланмоқдамиз.

Намозларимни ўз вақтида ўқияпман. Қуръонни ҳам тиловат қиляпман (лекин ўзим хоҳлаганчалик эмас). Шу билан бирга динимга амал қилиш учун рақамли оламдан ҳам фойдаланяпман. Ҳар куни э-маилимга бир ҳадис ва унинг шарҳи ёзилган хат келади. Уни ўқиш менинг банд кун тартибимда бироз бўлса-да, чалғиш, ором олиш фурсати бўлади. Мобил жиҳозим, шунингдек, менга оғиз очиш ва оғиз ёпиш вақтларини билдириб туради, уйдан бошқа жойда бўлса, қиблани топишга ёрдам беради, соғлом таом рецептларидан тақдим қилиб туради. Твиттер орқали #RamadanReadathon (Рамазон ўқиш марофони) кампаниясида қатнашаман. Турли маърузалар ва эшиттиришларни кўчириб олиб, тинглаб юраман. Айниқса, мусулмон бўлмаган ҳамкасбларим ўз столларида тушлик қилаётган пайтда аввалдан тўплаб қўйган фойдали видеоларим асқотади.

Тўғри, технологиянинг салбий жиҳатлари кўп. Лекин унинг ўзим шахсан ҳис қилган ижобий тарафи шуки, у мени бутун дунёдаги мусулмон умматига яқинлаштирди, бирдамлик ҳиссини берди. Қайси мамлакатдамиз, қайси тилда сўзлашамиз – аҳамиятсиз. Балки биз биргаликда уйларнинг томларига чиқиб, ой чиққанини ўз кўзларимиз билан кўриш завқини йўқотгандирмиз, бироқ технология сабабли динимизга бошқачароқ усулларда амал қилиш, бирдамлигимизни бошқача йўсинда ҳис этиш имкониятига эга бўлдик.

Мавзуга оид мақолалар
Айюб Сабри Пошо quotМиръотул Ҳарамайнquot китобида Шайх Аҳмад Духонийдан ўша пайтда Маккаи Мукаррамада давоми...

06:13 / 07.12.2020 7053
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бугун, 30 июнь, соат 9. 30 да Islom.uz порталининг muslimaat.uz сайти ҳамда forum.muslimaat.uz давоми...

09:25 / 02.07.2017 12341
embedhttpswww.youtube.comwatchv3J4jaAX5c9Ufeatureyoutu.beembed Ният Намоз ўқишни бошламоқчи бўлган киши тик ҳолда қиблага юзланган давоми...

19:54 / 18.05.2017 8692