Гўзал ўрнак пайдо қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал ўрнак икки дунё саодати учун зарур омил экан, ўз-ўзидан «Уни қандай қилиб вужудга келтирса бўлади?» деган савол туғилиши табиий. Жавоб шуки, гўзал фазилатлар жибилият (фитрат)га сингдирилган бўлиши ҳам мумкин. Инсон табиатида бор бўлиши табиий ҳол. Аллоҳ фазлини истаган бандасига беради.

Гўзал ўрнак таълим билан ҳам пайдо бўлади. Инсон ўрганишда давом этар экан, ўзида яхшилик ва фазилатларни касб қилиб бораверади. Қуръони Каримда ҳам билганлар билан билмаганларнинг фарқи баён қилинган.

Гўзал ўрнак, шунингдек, тўғри тарбия билан пайдо бўлади ва мана шу асосий омилдир. Тарбиясизлик билан намуна бўлиш даражасига етиш амри маҳол.

Баъзан гўзал ўрнак ҳам фитрат, ҳам таълим, ҳам тарбия сабабли бўлиши мумкин. Аммо бу жуда нодир ҳолатларда юз беради. Бундай ҳол Аллоҳнинг расуллари ва пайғамбарларида мужассам бўлган. Баъзи авлиё ва солиҳларда ҳам кузатилган.

Аммо туғма гўзал ўрнак бўлмаган шахслардан-да намунали кишиларни тайёрлаш мумкин. Бу эса таълим ва тарбия билан бўлади. Баъзан билим-маърифат бўлмаса ҳам, баъзи бир жиҳатлардан ўрнак олса арзийди. Лекин барибир уни таълим билан тўлдириш керак. Акс ҳолда илмсизлик панд бериб қўяди.

Аммо таълим бўлса ҳам, зинҳор тарбиясизлик билан гўзал ўрнак ҳосил қилинмайди. Ахлоқсизлик билан бу даражага етилмайди. Лаънати Иблис ҳам олим бўлган. Аммо осийлиги туфайли илми наф бермаган.

Мана шулардан келиб чиқиб айтамизки, илм олиш ниҳоятда муҳимдир. Илм олиш бўлганда ҳам тўғри илмни олиш зарур. Ундан ҳам муҳими тарбияли бўлиш, одоб, ахлоқ ва фазилатлар эгасига айланиш керак.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Ўттизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни. Бир ой шу даражада тез ўтдики ўзимча давоми...

21:34 / 24.06.2017 19799
«Шарт» сўзи луғатда «аломат» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса бир нарсанинг ҳақиқати ва давоми...

15:45 / 08.11.2016 5801
Маълумки, инсоннинг жисмоний ҳаракатчанлиги кўпчилик касалликларда, айниқса, юракишемик касаллигида, давоми...

16:11 / 13.12.2016 8740
Вайроналар орасида шарпаси кўринган Холид уч ёшли синглиси билан одамлар тўпланган жойга қараб келяпти. давоми...

10:18 / 23.03.2017 5249