Гўзал ўрнакдаги сифатлар (2.Умматга хизмат)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал ўрнакда мужассам бўлиши керак бўлган сифатлардан иккинчиси уммат хизматига шай туришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хос ибодатлари ва шахсий ишларидан бошқа ҳамма амаллари умматлари учун эди, уларнинг икки дунё саодатига эришишлари учун эди.
Шунингдек, шариат ва аҳкомлар ила юборилган барча расул ҳамда набийлар ўз умматларининг хизмати учун саъй-ҳаракат қилганлар.
عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الرُّقَى، فَجَاءَ آلُ عَمْرِو بْنِ حَزْمٍ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّهُ كَانَتْ عِنْدَنَا رُقْيَةٌ نَرْقِي بِهَا مِنَ الْعَقْرَبِ، وَإِنَّكَ نَهَيْتَ عَنِ الرُّقَى، قَالَ: فَعَرَضُوهَا عَلَيْهِ، فَقَالَ: «مَا أَرَى بَأْسًا مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَنْفَعْهُ».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дам солишдан қайтардилар. Оли Амр ибн Ҳозин Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бизларда чаён чаққанда ўқийдиган руқиямиз бор эди, сиз дам солишдан қайтарибсиз», дейишди. Кейин у зотга ўшани ўқиб беришди. Шунда у зот: «Ҳечқиси йўқ, деб ўйлайман. Сиздан ким ўз биродарига наф бера олса, берсин», дедилар» (Муслим ривоят қилган).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз соҳибларига хизмат қиладиган киши ҳаққига дуо қилар эдилар. У зот ўзларининг дуолари ила хизмат қилаётганларни ҳам, бошқаларни ҳам хизматга тарғиб қилар эдилар ва уларни тақдирлардилар.
َن أَبِي هُرَيرَةَ رضي الله عنه عَن النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَقَد رَأَيتُ رَجُلًا يَتَقَلَّبُ فِي الجَنَّةِ فِي شَجَرَةٍ قَطَعَهَا من ظَهرِ الطَّرِيقِ، كَانَت تُؤذِي النَّاسَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши йўл устидан одамларга азият келтирадиган ўсимликни кесиб ташлагани учун уни жаннатда кезиб юрганини кўрдим», дедилар» (Муслим ривоят қилган).
عن معاوية بن حيدة رضي الله عنه عن رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «إِنَّ صَدَقَةَ السِّرِّ تُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَإِنَّ صَنَائِعَ الْمَعْرُوفِ تَقِي مَصَارِعَ السَّوْءِ».
Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Яширин садақа Роббнинг ғазабини сўндиради ва маъруф иш, яхшилик қилиш ёмонликнинг талотумларидан сақлайди», дедилар» (Табароний ривоят қилган).

  • Маъруф – Аллоҳ яхши деган, соф инсоний табиатга мувофиқ, ёқимли, соғлом ақл қабул қиладиган, одамлар урфда яхши ва тўғри деб санаган иш, сўз ва ниятдир.
    Бу маънода келган оят-ҳадислар жуда кўп. Бошқа ҳеч бир шариат, ҳеч қандай тузум Ислом дини каби бундай олижанобликка даъват қилмаган.
    Аммо воқеликда бошқага хизмат қилиш у ёқда турсин, арзимас кичик яхшилик қилишга ҳам лоқайдлик қилинади. Ҳимматлар ниҳоятда пастлаб кетган. Инсонлар майдалашиб, тубанлашиб, ўзининг бурчи бўлган силаи раҳм, эрлик, хотинлик, фарзандлик вазифаларини ҳам малол олишади. Қилган озгина хизматларини гапириб, савобини кетказишади. Яна кўплар ўз бурчларини бажаришдан қочади.
    Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ҳадисларида: «Қавмнинг саййиди уларнинг ходимидир», дейилган. Бундан ҳам чиройли гап борми? Бундан ҳам ажойиб даражот қани? Агар шаъним улуғ бўлсин, десангиз, бошқаларга хизмат қилинг. Мартабам баланд бўлсин, десангиз, бошқаларга хизмат қилинг. «Хизмат қилсанг, сенга хизмат қилинади», дейилган.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Оиламизда Мавлид Бизнинг оиламиз жуда ҳам катта. Бизнинг уйда ҳар йили Мавлид ойида Мавлид маросими бўлади. давоми...

13:11 / 12.12.2017 2992
Оламларга раҳмат Пайғамбар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва давоми...

19:14 / 21.03.2017 4368
БАА Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рашид АлМаҳтум томонидан минтақадаги энг катта кутубхонани давоми...

12:18 / 05.03.2017 3637
Омск шаҳри  ва Омск вилояти мусулмонлари марказлаштирилган диний идораси 16 март 2015 йил Ассалому алайкум давоми...

08:47 / 03.02.2017 5685