Гўзал ўрнакдаги сифатлар (9. Одамларнинг молига, сирларига ва шаънларига нисбатан омонатдор бўлиш)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 58-оятида қуйидагиларни айтади:
«Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни… амр қилур».
Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ашаддий душман бўлишларига қарамай, у зотни «амин», яъни «омонатдор, ишончли» деб аташарди. У зотнинг ҳузурларига энг нафис молларини омонатга қўяр ва Пайғамбар алайҳиссаломга ишонар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага жўнаб кетаётиб, одамларнинг омонатларини ўзларига етказиб қўйишни Али розияллоҳу анҳуга топшириб кетганлар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْمُؤْمِنُ يُطْبَعُ عَلَى كُلِّ خُلُقٍ إِلَّا الْكَذِبَ، وَالْخِيَانَةَ»

Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин ёлғон ва хиёнатдан ташқари ҳар қандай хулқда бўлиши мумкин», дедилар.
Байҳақий ва Баззор ривоят қилган.

عن أبى هريرة رضي الله عنه قال: قال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَدِّ الْأَمَانَةَ إِلَى مَنِ ائْتَمَنَكَ، وَلَا تَخُنْ مَنْ خَانَكَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга (омонат топшириб) ишонч билдирган кишига омонатни топшир, сенга хиёнат қилганга хиёнат қилма», дедилар.
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

عن جابر بن عبد الله رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْمَجَالِسُ بِالْأَمَانَةِ إِلَّا ثَلَاثَةَ مَجَالِسَ: سَفْكُ دَمٍ حَرَامٍ، أَوْ فَرْجٌ حَرَامٌ، أَوْ اقْتِطَاعُ مَالٍ بِغَيْرِ حَقٍّ».

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч йиғиндан ташқари ҳамма йиғин (гаплари) омонатдир: ҳаром қилинган қонни тўкиш, ҳаром қилинган фарж, ҳақсиз равишда молни ўзлаштириш», дедилар.
Абу Довуд ривоят қилган.

Энди бугун атрофга ва одамлар ўртасидаги муомала-муносабатга назар солсак, айниқса, сирларга ҳамда шаънларга нисбатан омонатга амал қилинмаётган ҳолатларга кўп дуч келамиз. Агар жоиз бўлса, бу оддий ҳолга айланиб кетган, десак, муболаға бўлмайди. Ғийбат, фисқу фасод, бир-бирини кўролмаслик, кечиролмаслик каби иллатлар жамиятда урчигандан-урчиб ётибди. Қайтанга ғийбатга кўмилган ва кимнингдир шаъни оёқости қилинган мажлислар одамларга қизиқарлироқ кўриниб қолган. Ахир, одамларнинг сирини очсак, шаънини сақламасак, ғийбат қилсак, унинг ҳаққига хиёнат қилган бўламиз-ку. Бунинг учун эса қиёматда, албатта, жавоб берамиз ва ўзимизга зарур бўлиб турган ажру савобларимиз биздан олиб қўйилишига ўзимиз сабабчи бўламиз.
Роббимиз бизларни омонатга хиёнат этмайдиган бандаларидан қилсин ва охиратда ютқазганлардан бўлиб қолмайлик!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Муслим ибн алҲорис атТамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда «Шом намозини ўқиб бўлганингдан давоми...

22:49 / 28.11.2016 4239
Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб ебичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни давоми...

03:37 / 18.11.2016 3691
Ислом таълимотларида отаонага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик чоғлари ила чегараланиб қолган эмас, балки фарзанд учун отаонага уларнинг вафотларидан кейин давоми...

19:54 / 28.11.2016 6514
Ишонч билан айта оламизки, ўтган 2019 йилда муслима аёл нафақат итоаткор хотин ва меҳрибон она бўлиши, балки таниқли олим, сиёсатчи, ёзувчи, рассом ҳам бўлиши давоми...

16:43 / 14.01.2020 4713