Афинада сўнгги икки аср ичида илк расмий масжид очилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

180 йилдан ортиқ муддатдан сўнг Греция пойтахтида илк расмий масжид яқин ойларда ишга тушиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Al-Jazeera.
“Яқин орада илк намозлар ўқила бошланади. Бу сентябрдан бошланади, деб умид қиламиз”, деди Таълим вазири Костас Гавроглоу журналистларга. У, шунингдек, Афина масжиди бошқа кўплаб Европа масжидларидан фарқли равишда хусусий мулк эмас, балки жамоатчилик жойи эканини қайд қилди.
Масжид қурилиши уч йил аввал Парламент томонидан тасдиқланган эди. Қурилишга турли грек вазирликлари ва ҳар хил хизмат идоралари, жумладан, Таълим вазирлиги, Инфратузилма вазирлиги, Афина шаҳар ҳокимияти ва ҳатто денгиз ҳарбий флоти ҳам жалб қилинган ва €850,000 евро ажратилган эди.
“Мен, аввало, Аллоҳга шукр қиламан. Ниҳоят, бизнинг биргаликда йиғилишимиз, ибодат қилишимиз ва турли масалаларда суҳбатлашишимиз мумкин бўлган масжидимиз бўлади”, дейди масжид имоми Закий Муҳаммад.
Афинада масжид қурилиши муҳокамалари ўн йиллар аввал бошланган. Ҳозиргача Афина Европадаги бирорта масжиди бўлмаган ягона пойтахт эди.
Таъкидлаш жоизки, Греция 1833 йилда Усмонийлар давлатидан мустақил бўлганидан буён Афинада расмий масжид бўлмаган. Афинада ўша пайтда қолган масжидлар музей ва омборга айлантирилган. 1890 йилдан буён бир неча марта масжид қуриш лойиҳалаштирилган. Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, Афинада 500 мингга яқин мусулмон яшайди.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 0,75 л сут 2 та тухум 50г ўсимлик ёғи 1,5 пиёла шакар 1 ош қошиқ хамиртуруш давоми...

12:14 / 29.11.2016 7377
  Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Кремль диндорлар ҳистуйғуларини давоми...

19:05 / 21.12.2016 3292
Вожиб. Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, давоми...

12:29 / 21.04.2017 6352
Доллар курсининг ўзгариб туриши туфайли Саудия Арабистонининг муқаддас қадамжоларига йўл харажатлари давоми...

19:06 / 12.02.2017 4958